2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
«Оққўрғон тажрибаси» Жиззахда қандай натижалар берди?

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳининг шу йил аввалида «Оққўрғон тажрибаси» асосида Арнасой туманидаги ўрганишлари давомида аҳолининг электр энергияси, газ, кўмир, ичимлик суви билан боғлиқ энг бирламчи ҳаётий масалаларини ҳал қилишга асосий эътибор қаратилган эди.

Айни шу тажриба билан вилоятнинг барча туман-шаҳрида ёрдамга ҳақиқий муҳтож инсонларни топиб, уларга кўмак бериш, Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатларда кўтарилган реал муаммоларга ечим топиш, дастурлар ижросини жадаллаштириш борасидаги ишлар янги сифат босқичига кўтарилди.

Арнасой туманидаги «Ғолиблар» маҳалласи аҳолиси анчадан бери оқар сув масаласида мурожаат қилиб келар эди. Мурожаатлар таҳлилидан сўнг бу масала тегишли дастурларга киритилиб, айни кунларда 5 км. ирригация тармоғи бунёд этиляпти. Бу билан 500 дан ортиқ хонадон томорқасидан қўшимча даромад топиш имкони яратилади. Ёки туман марказидан 25-30 чақирим олисдаги «Бўстон», «Дўстлик» маҳаллаларида аҳоли томорқаларини суғориш учун 4,5 км. ички ирригация тизими янгидан қурилиши туфайли 400 хонадон томорқаси оқар сув билан барқарор таъминланади.

Арнасойда «Оққўрғон тажрибаси» асосидаги ўрганишлардан сўнг биргина Чинобод маҳалласида 3 км. ичимлик суви, 7,2 километрга яқин электр тармоғи тортилди, 3 км. тупроқ йўл шағаллаштирилди, 4 та кўча асфальтланди. Пиёдалар йўлакчалари барпо қилиниб, симёғочлар бетон устунларга алмаштирилди. Бундан ташқари, маҳалладаги 12-мактабнинг қўшимча ўқув хоналари ва янги маданият зали, чинободликлар учун 12 ўринли тиббиёт маскани бунёд этиш ишларига ҳам айнан аҳоли мурожаатлари асос бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида Жиззах вилоятининг ҳам 74 та маҳалласида ичимлик суви билан боғлиқ энг долзарб тизимли масалалар ҳал қилиняпти. Айтайлик, Зафарободнинг Узун ва Самарқанд қишлоқларидаги бунёдкорлик ишлари боис қарийб 750 та хонадон оби ҳаёт билан барқарор таъминланади.

Мирзачўл туманидаги ана шундай йирик бунёдкорлик ҳаракати натижасида эса «Тошкент», «Янгидала», «Пахтазор», «Ўзбекистон», «Гулзор» қишлоқларидаги 3 минг 140 дан зиёд хонадонга ичимлик суви кириб боради. Бу билан 15,2 мингдан зиёд аҳолининг энг бирламчи ҳаётий муаммоси ҳал қилиб берилади.

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳининг Жиззах вилоятидаги фаолияти давомида ҳам ҳар бир туман-шаҳардаги долзарб, тизимли масалалар мурожаатлар таҳлили ва дастурлар ижросига боғлиқ ҳолда ҳар томонлама чуқур ўрганилди. Халқ қабулхоналари, секторлар ва маҳалла институтларининг уйғун фаолияти эса бу борадаги ишлар самарадорлигини таъминлашда муҳим асос бўлади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар