
Муборак Рамазон ойи муносабати билан Хўжаобод туманининг Баҳрин ва Навбаҳор маҳаллаларида яшовчи кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд фуқаролари учун ифторлик дастурхони ёзилди.
Рамазон ойи нафақат ибодат, Аллоҳнинг ажру савобларига эришиш, балки хайру саховат, инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамловчи муборак ойдир. Муборак Рамазон муносабати билан Хўжаобод тумани ҳокимлиги томонидан эҳтиёжманд оилалар вакиллари учун ташкил этилган ифторлик халқимизга хос, инсонийликнинг юксак кўринишини ўзида акс эттирувчи қадриятларимизнинг бир кўриниши бўлди.
Ифторликда туман ҳокими Ўткирбек Шукуров, туман бош имом-хатиби Мақсудали Қосимов иштирок этиб, барчани Рамазон ойи билан муборакбод этди. Ифторликда қатнашган нуроний отахонлар юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини тилаб дуо-фотиҳалар қилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |