2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сирдарё вилоятидаги муаммолар ҳал этилмоқда

Халқ билан доимий мулоқот, хонадонма-хонадон ўрганишлар, муаммолар ечимига интилиш, маҳаллаларни қамраб олаётган бунёдкорлик ҳаракати, оилавий тадбиркорлик равнақи учун шароит яратиш, кенгликлардан уфқларга туташаётган халқ сайллари, мингйиллик қадриятлар тараннуми бугун сирдарёликларнинг ҳаёт манзараларида ҳам намоён бўляпти.

Хусусан, Республика ишчи гуруҳининг “Оққўрғон тажрибаси” асосидаги фаолияти Президент Халқ қабулхоналари, секторлар ва маҳалла тизимларининг янада уйғун, самарали ишлашини йўлга қўйиш, дастурлар ижроси ва тизимли масалалар ҳал қилинишини жадаллаштиришда яна бир муҳим платформа бўлди.

Вилоятдаги 112 та маҳаллада дастурлар асосида бунёдкорлик ишлари олиб бориляпти. Деярли ҳар икки-уч маҳалладан биттасида йўллар таъмири, ичимлик суви ёки электр энергияси таъминоти билан боғлиқ тизимли масалалар ҳал қилиняпти. Жумладан, жами 13,4 км йўл таъмирланди. Шундан, 8,7 км йўлга асфальт ётқизилди, 2,7 км бетонлаштирилди, 2 км шағаллаштирилди. Электр таъминоти масаласида 61 та темир-бетон таянчлар, 6 та трансформатор ўрнатилди, 2,8 км янги тармоқ тортилди.

Ичимлик сувини яхшилаш борасида 16,6 км ичимлик суви тармоғи тортилди, 2 дона қудуқ ва 5 дона сув минораси қурилиш ишлари бажарилди. Айтайлик, Сирдарё тумани марказидан 20 км. олисдаги Шоликор маҳалласи аҳлининг ҳам ичимлик суви билан боғлиқ кўп йиллик муаммосига бу йил ниҳоят ечим топилди. Дастурлар асосида 11,7 км. тармоқ тортилаётгани билан 400 та хонадон ичимлик суви билан барқарор таъминланади. Ёки Сайхунободнинг Олғабос маҳалласи аҳолиси мурожаатлари асосида 180 метрдан чучук сув чиқариляпти, 2,6 км. қувур билан эса 70 та хонадонга оби ҳаёт кириб боради.

“Оққўрғон тажрибаси” асосидаги фаолиятдан кўзланган яна бир мақсад – аҳолининг дастурхони тўкинлиги-ю рўзғори бутлигини таъминлашдан иборат. Шу мақсадда 541 нафар жисмоний ва юридик шахсларга 13 млрд. сўм кредит ажратилди. Шундан, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 195 нафар фуқарога 4,1 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилди. Жумладан, Янгиер шаҳри Бобур маҳалласида яшовчи Жамшид Ҳамроқулов хонадонидаги ўрганишлардан сўнг унга уйида балиқчилик билан шуғуланиши учун 30 миллион сўм кредит ажратилди.

Юксалиш маҳалласида яшовчи Баҳриддин Данишев эса 300 миллион сўм имтиёзли кредит эвазига хонадонида сут маҳсулотларини қайта ишлашни йўлга қўйди. Бинокор маҳалласи аҳолиси тиббий кўрикдан ўтиш учун аввал Янгиер шаҳри марказига борган бўлса, энди ўрганишлар асосида маҳалланинг ўзида контейнер қўйилиб, тиббиёт пункти ташкил қилинди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар