
Бухоро вилоятида қурилиш соҳасидаги давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.
Хусусан, вилоятда инвестиция дастури доирасида маҳалла инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган 543 та ҳамда ташаббусли бюджет доирасида 1 та объект мавжуд. Ғиждувон ва Шофиркон туманларида ўрганишлар натижасида аниқланган қонун бузилишлар бўйича 6 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Йўл кўйилган камчиликлар бўйича 24 та ёзма кўрсатмалар берилиши таъминланди.
Шунингдек, Ғиждувон тумани “Барака” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Янги Ўзбекистон массивида қурилаётган 330 ўринли мактабнинг қурилиш жараёни ўрганилганда массивда марказий иссиқлик тизими мавжудлиги сабабли, мактабда янги иситиш қозонига эҳтиёж йўқлиги аниқланиб, 150 миллион сўмлик пул маблағлари иқтисод қилинди.
Ўрганишлар сўнгида соҳа бўйича барча масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Янгидан бошланувчи объектларга шаҳарсозлик ҳужжатларининг ишлаб чиқилишида буюртмачи ташкилотлар ва бошқа мутасаддилар томонидан сусткашликка йўл қўйилаётганлиги алоҳида таъкидланди. Бунга масъул бўлган шахсларнинг ҳисоботлари эшитилди. Камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |