2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳолининг узоқ йиллик муаммоси ҳал бўлди

Наманган вилояти Поп тумани Чиғаноқ маҳалласи аҳолисининг кўп йиллик орзуси ушалди. Яъни тоза ичимлик сув билан боғлиқ муаммоси ҳал этилди.

Айни дамда туман ҳокими масъул биринчи секторга бириктирилган Чиғаноқ маҳалласининг Фаровон кўчасида "Водий индустрия" масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари давлат бюджетидан ажратилган 2 миллиард 800 миллион сўм маблағ эвазига янги сув иншоотини қуриб фойдаланишга топширди. Бундан ташқари “Дўстлик” кўчасидаги эски сув иншооти ҳам қайта таъмирланмоқда.

– Ҳудудимиз Поп туманидаги энг оғир ҳудудлардан бири. Шу пайтгача аҳоли қудуқдан сув ташиб истеъмол қилган. Айниқса, ёғин-сочин кунларда сув ташиш машаққат эди, – дейди “Чиғаноқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Нўъмонжон Абдураззоқов. – Ичимлик сувнинг келгани биз учун яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўзи оламга чинакамига муносиб туҳфа бўлди. “Фаровон”даги 130дан ортиқ хонадондаги 720 нафар аҳоли “оби-ҳаёт”дан баҳраманд бўла бошлади. Ҳадемай, “Обод” кўчасида ҳам 7,5 километр тармоқ бўйлаб янги тортилган ичимлик сув иншооти ҳам ишга тушади. Наврўз байрамигача ушбу кўчадаги 180 хонадонда 1 минг 250 киши тоза ичимлик сувидан фойдалана бошлайди. Умуман олганда, ҳукуматимизнинг чекка ҳудудларга қаратаётган эътибори туфайли қишлоғимиз кўркам ва обод манзилга айланмоқда.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Президент Администрацияси ишчи гуруҳи вакиллари ҳамда Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султонов йиғилганларни баҳорий байрам ва ярим аср деганда эришилган тарихий воқейлик билан табриклашди. Бу ишлар юртимизда “Инсонга эътибор” тамойили доирасида олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг амалдаги ифодаси эканлиги таъкидланди.

Сув иншооти қурилишидан ташқари Чиғаноқ аҳолисини ичимлик сув билан тўлақонли таъминлаш мақсадида жами 2 миллиард 684 миллион сўм эвазига 11,7 километр масофадаги ичимлик сув тармоғини тортиш ишлари ҳам олиб борилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар