2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Обод манзилларда қўшалоқ байрамлар

Жиззах вилояти Мирзачўл тумани маркази Гагарин шаҳрида “Обод қишлоқ” дастури доирасида янгидан қурилган иншоотлар топширилиши ҳамда Бош қомусимизнинг 26 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, қўшни Қозоғистон Республикасидан келган меҳмонлар, қурувчилар ва маҳалла аҳли иштирок этди.

Мамлакатимизда одамларни қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этиш, оғирини енгил қилиш борасида кўрсатилаётган ғамхўрликлар, “Обод қишлоқ” дастури доирасида жойларда амалга оширилаётган ишлар халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

Бу дастур бўйича Мирзачўл туманида тарихий аҳамиятга молик ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йил апрель-октябрь ойларида Гагарин шаҳри, шунингдек, Ғалаба, Ўзбекистон, Мустақиллик, Мирзадала, Дўстлик, Боғбон маҳаллаларида янгилаш, ободонлаштириш борасида кенг кўламли ишлар бажарилди.

1.JPG

Гагарин шаҳридаги эски барак усулида қурилган уйларда яшовчи 380 оила намунавий типда қурилган арзон уй-жойларга кўчиб ўтмоқда. Шу куни шаҳарнинг Ғалаба маҳалласида 36 та, Боғбон маҳалласида 10 та оилага намунавий лойиҳада қурилган кўп қаватли янги уйлар хонадони калити топширилди.

Давлатимиз томонидан халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилаш учун барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида фуқароларнинг Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқларини таъминлаш ўз ифодасини топаётир. Бу ҳаётий муштаракликни “Обод қишлоқ” дастури асосида амалга оширилган бунёдкорлик ишларида ўзгалар кўмагига муҳтож ёлғиз қарияларга, ногиронлиги бўлган инсонларга, кам таъминланган оилаларнинг турмуш шароитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётганида ҳам кўриш мумкин.

13.JPG

Ғалаба маҳалласида 2 қаватли замонавий уй қуриб битказилиши бу олижаноб ишнинг яна бир амалий ифодаси бўлди. Уйнинг 19 хонадони алоҳида эътиборга муҳтож фуқароларга берилди.

– Бу ерга Мирзачўлни ўзлаштириш бошлаган дастлабки даврларда кўчиб келганман, – дейди янги уй эгаларидан бири Турдихон Хўжамбердиев. – Тақдир экан, ёлғиз ўғлим вафот этиб, набираларим билан эски баракда яшашга мажбур бўлдим. Давлатимиз раҳбарининг ғамхўрлиги билан янги уйли бўлдим. Кексайганимда мушкулим осон бўлиб, янги қурилган уй билан таъминландим. 

Шу куни шаҳарда янги қурилган муҳташам “Садаф” тантаналар мажмуасида кам таъминланган оила фарзандларидан 9 нафарининг суннат тўйи ўтказилди. “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган яна бир савоб иш фақат тўйболаларнинг ота-оналарига, яқинларига эмас, бутун шаҳар аҳлига хурсандчилик бағишлади.

16-faqat saytga.JPG

– Байрамлар байрамларга уланиб кетди, дегани шу бўлса керак, – дейди II гуруҳ ногирони Шавкат Мадраҳимов. – Янги уйда ўз хонадонимга эга бўлдим. Ватан ичра ватанинг бўлиши кўнгилга хотиржамлик беради. Бу хурсандчилик тўй-тантанага уланиб кетгани туфайли нималарни ҳис қилаётганимни тасвирлаб беролмайман. Бугун суннат тўйи ўтказилаётган фарзандларим Ҳасан ва Ҳусанни ҳақиқий ватанпарвар йигитлар қилиб тарбиялашга ҳаракат қиламан.

Байрам тадбирлари доирасида миллий ва байналмилал маданият кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада туманда истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари ўзларининг амалий санъат, ҳунармандчилик намуналарини, миллий либослари, анъаналари ва таомларини намойиш этди.

Таниқли санъаткорларнинг концерт дастури тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бағишлади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худойберганов иштирок этди.

 

Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар