Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Чекка қишлоқда 50 нафар хотин-қиз ишли бўлди

Жиззах вилояти Янгиобод туманининг барча маҳаллалари, айниқса энг чекка қишлоқларида ҳам янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган бир қатор лойиҳалар амалга оширилиб, бу ишларда туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ва фуқаролар йиғинлари масъуллари бирдек жон куйдирмоқда.

Ана шундай саъй-ҳаракатлар натижасида бугун туманнинг чекка “Сармич” маҳалла фуқаролар йиғинида янги тикув цехи иш бошлади. Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев янги очилган тикув цехига бориб, у ерда ишчиларга яратилган шароитлар ва иш жараёни билан танишди, янгидан иш бошлаган тикувчи аёллар билан суҳбатлашди.

– Давлатимиз раҳбари жорий йил 10 феврал куни вилоятимизга ташрифи чоғида хотин-қизларни, айниқса энг чекка қишлоқларда истиқомат қилаётган опа-сингилларимизнинг ҳар бирини турли касб-ҳунарларга ўргатиш, улар учун бўш иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратгани бежиз эмас, – деди Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев. – Чунки аёлларимиз ҳунарли бўлса, уйларида хотиржамлик, рўзғорларида барака, оилавий бюджетида даромад бўлади.

Ушбу тикув цехи 30 та янги ва замонавий тикув машиналари билан жиҳозланди. Бу маҳалладаги 50 нафар банд бўлмаган хотин-қизларни иш билан таъминлашга хизмат қилди.

Туман ҳокими тадбиркорлар ва маҳалла масъуллари билан суҳбатлашар экан, ушбу тикув цехи фаолиятини янада кенгайтириш ва иш ўринлари сонини 100 нафарга етказиш бўйича мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар