
Бухоро вилояти Когон туманининг “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини Маданият қўрғонидаги эски биносида Хуршида Ҳамроева вояга етмаган фарзанди билан яшаб келаётган эди.
Хуршида опа учун янги йил қувончли бошланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тўғрисида”ги қарорига биноан аёл фарзанд билан ижара шартномаси асосида барча қулайликларга эга бўлган икки хонали ижтимоий уйга жойлаштирилди.
Давлатимиз раҳбарига биз хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, амалий кўмак бераётгани учун самимий ташаккуримни изҳор этаман – дейди Хуршида Ҳамроева. –Неча йиллардан буён ижарама-ижара юриб сарсон эдик. Инсонпарвар ҳукуматимиз томонидан мен ва менга ўхшаш ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга эътибор ҳамда амалий ғамхўрлик кўрсатилиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашмоқда. Замонавий, шинам уй берилганидан хурсандман. Энди менинг ҳам ўз уйим бор.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |