2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Кўнгилларга кўчаётган ободлик

Ташқаридан одамларнинг ғала-ғовур гаплари, хазонларни шатир-шутир супураётгани эшитилди. Бунақа пайтларда “дом“дагилар деразадан мўралаб, чор-атрофни чиннидек тозалаётганлар ишини тепадан томоша қилишни хуш кўради. Эртасига ҳам шу ҳол давом этди. Индинига маҳалла раисининг гапи ё нуроний онахонларнинг танбеҳи билан барча қўни-қўшнилар кимдир қизини, бошқаси келинини йўлак атрофларини тозалашга ундади.

Ҳеч қанча ўтмай, таъмирталаб йўллар қайта асфальтланди. Дарахтларга шакл берилди. Йўлакларга чироқ ўрнатилди. Болалар майдончаси, спорт мажмуаси барпо этилди. Маҳалла фаоллари энди кўп қаватли уйнинг бир бурчагида эмас, алоҳида бунёд этилган файзли бинода иш юритмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган “Обод маҳалла“ дастури доирасида пойтахтимизнинг 11 туманидаги маҳаллаларда ҳам кенг кўламли бунёдкорлик, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Дастур ижросига маҳаллий ҳокимликлар, идора ва ташкилотлар, жамоат тузилмалари, коммунал тармоқ корхоналари фаол ҳисса қўшмоқда.

 

Олмазор туманидаги “Тепагузар“ маҳалла фуқаролар йиғини Қорақамиш мавзесининг чеккасидаги маҳаллалардан. “Обод маҳалла“ дастури доирасида Касаба уюшмалари федерацияси томонидан оилалар ҳолидан хабар олиниб, мулоқотлар ўтказилди. Маҳалладаги хонадонлар, уларни ўйлантираётган долзарб масалалар атрофлича таҳлил қилинди. Маҳаллада кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Тўққизта болалар, иккита замонавий спорт майдончаси, отахон ва онахонлар учун “Нуронийлар маскани“ қурилди. Маҳалла ҳудудидаги ўнқир-чўнқир йўллар текисланиб, асфальт ётқизилди. Кўп қаватли уйлар атрофида аҳоли учун қулай ўриндиқлар ва соябони бор дам олиш жойлари барпо этилди. Йўлак олди ва уйлар орасига 8 та замонавий ҳордиқ айвончаси, 180 га яқин чиқинди ташлаш учун махсус идишлар ўрнатилди. Ирригация тармоқлари, ариқ ва зовурларда тозалаш ишлари бажарилди.

 

Қисқа муддатда "Авайхон" маҳалласидаги кўп қаватли уйлар атрофидаги ноқонуний қурилмалар бузилиб, кириш йўлаклари тубдан таъмирланди. Ички йўлларга асфальт, кўп қаватли уйлар олд қисмидаги йўлакларга бетон қопламалари ётқизилди. Кириш йўлакларидаги ромлар замонавийсига алмаштирилди. Эскирган лифтлар жорий таъмирдан чиқарилди. Электр тақсимловчи бир қанча шитлар янгиланди. Бир қатор уйлар ертўласидаги муҳандислик тизимларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Кўплаб болалар майдончалари барпо этилди. Маҳалладаги 105 темир гараж ўрнига очиқ турдаги 4 янги автотураргоҳ қурилди. Олтита кўп қаватли уйнинг фасад қисми янги қиёфага кирди. Шунингдек, маҳаллага 50 дан зиёд кузатув камераси ўрнатилди.

 

Бундан ташқари, маҳалла тўйига тўёна сифатида 193-мактабгача таълим муассасасининг очилиши болажонларга ўзгача совға бўлди. Маҳалла аҳлининг кўп йиллик орзуси – Мирзо Улуғбек тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 8-оилавий поликлиниканинг очилиши бу ерда истиқомат қилаётган барча оилаларга қувонч улашди.

 

Энди йўл-йўлакларга елим халтада зимдан чиқинди ташлаб кетувчи “чаққонлар“, дов-дарахт тагига овқат қолдиқларини тўкувчи ношукурлар, подъездлар, йўлак ва ариқлар четида хазон уюмларини тўплаб қўювчи маҳалладошлар ҳам анчагина ҳушёр тортди. Маҳалласи ҳудудидаги ободлик, файз, покизалик ўзининг, шу ерда яшаётган одамларнинг, оилаларнинг юз-кўзи, маънавий қиёфаси эканини дилдан англаб етди.

 

Маҳаллани обод қилиш йўлидаги кенг кўламли амалий ишлар юртдошларимизда тинч-осойишта, фаровон ва бахтиёр ҳаёт учун мудом шукроналик туйғуси билан яшаш, яратилаётган имконият ва шароитлар қадрига етиш, ўз маҳалламиз, Ватанимиз учун масъулият ҳиссини янада кучайтиришга ундаётгани шубҳасиз.

 

Н.Усмонова, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар