2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Халқимизнинг ардоқли фарзанди

Эртага Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов туғилган кун. Ислом Каримов 1938 йил 30 январда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. Унинг номи Ватанимизнинг мустақилликка эришуви, жаҳон харитасида “Ўзбекистон” деган давлатнинг пайдо бўлиши, халқимизнинг маънавий, тарихий қадриятлари тикланиши билан узвий боғлиқдир.

Ислом Каримов Ўрта Осиё Политехника ва Тошкент Халқ хўжалиги институтларини тугатган. Меҳнат фаолиятини 1960 йил Тошкент қишлоқ хўжалик машинасозлиги заводида бошлаган. Кейинчалик, В.П.Чкалов номидаги Тошкент Авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида муҳандис, етакчи муҳандис-конструктор бўлиб ишлади. 1966 йил Ўзбекистон ССР Давлат план комитетига ишга ўтиб, бош мутахассисликдан республика Давлат план комитети раисининг биринчи ўринбосаригача бўлган йўлни босиб ўтди.  

Ислом Каримов 1983 йил Ўзбекистон ССР Молия вазири, 1986 йил Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, республика Давлат план комитетининг раиси этиб тайинланди. 1986-1989 йиллар мобайнида Қашқадарё вилоят партия қўмитасининг биринчи котиби, 1989 йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби лавозимларида ишлади.  

У 1990 йил 24 март куни Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг сессиясида Ўзбекистон ССР Президенти этиб сайланди. Ислом Каримов юртимиз бошига мушкул ва синовли савдолар тушган даврда сиёсат майдонига кириб келди. Ўтган асрнинг 80-йиллари охири. Дунёга бағрикенг ва меҳридарё халқ сифатида ном қозонган ўзбек халқи жон бериш талвасасидаги шўролар салтанатининг навбатдаги фитнасига рўбарў бўлган оғир дамлар эди...  

Кейинчалик республиканинг гоҳ бир, гоҳи бошқа ҳудудида “миллатлараро низо” ниқоби остида атайлаб уюштирилган провокациялар ўшанда Ислом Каримовдек сиёсат билимдони, узоқни кўра оладиган, фавқулодда зийрак раҳбарнинг саъй-ҳаракатлари билан барҳам топган эди. Бу билан эса наинки Ўзбекистон, балки Марказий Осиёнинг қонли олов ҳалқасида қолишидек аянчли ҳолатнинг олди олинган эди.  

Ислом Каримов 1991 йил 31 август куни халқимиз ва жаҳонга Ўзбекистонни мустақил давлат сифатида эълон қилди. 1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида И.Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди. Ватанимизнинг ҳурлик ва озодликка эришуви Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг табаррук номи билан чамбарчас боғлиқдир.  

Мустақилликка эндигина эришган мамлакат тарихидаги дастлабки ҳам энг оғир, синовли ўша даврда Ўзбекистоннинг ташқи ва ички сиёсатини миллий манфаатларимизга мос тарзда йўлга қўйишга устувор эътибор қаратила бошланди. Етмиш йилдан ортиқроқ вақт мобайнида қўлу оёғи билан собиқ шўролар тузумига бўйсундирилган юртда иқтисодиёт, саноат, банк-молия, қонунчилик, хавфсизлик, ҳарбий соҳаларни тубдан ислоҳ қилишга киришилди. Айни пайтда таълим, маънавий қадриятларимизни қайта тиклаш, маданият ва санъат ривожи ҳам эътибордан четда қолмади. Мамлакат пахта яккаҳокимлигидан қутулди. Ғалла мустақиллигига эришди.  

Дину диёнатни қайта тиклаш, буюк аллома аждодларимиз, дунё цивилизацияси ривожига муносиб ҳисса қўшган боболаримизнинг пок номларини юртга қайтариш, улар мангу қўним топган гўшаларни обод этиш борасида мисли кўрилмаган савобли юмушлар бажарилди. Буюк мутафаккирларимиз, муҳаддис олимларимиз, жаҳонгир бобокалонларимизнинг юбилей саналари Ўзбекистон ва халқаро миқёсда кенг нишонланди. Уларнинг меросини ўрганиш, тадқиқотларини тарғиб этишга кенг йўл очилди.  

Ҳеч бир мамлакатда ислоҳотлар осонгина,  ўз-ўзидан кечмаган албатта. Ўша қалтис даврда истеъдодли ёшларни, аҳолининг заиф қатламлари, педагоглар, зиёлиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини таъминлаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилди. Энг асосийси мамлакатимизнинг чегаралари дахлсизлиги, хавфсизлиги, юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, ижтимоий барқарорликни, миллатлар ва диний конфессиялар ўртасидаги аҳиллик ва тотувликни  таъминлаш борасида изчил ишлар олиб борилди. Барча синовлардан ўтишда Биринчи Президентимиз фақат ва фақат меҳнатсевар, меҳридарё халқимизга суянгани ва таянганини доим эътироф этар эди.  

Истиқлолнинг тамал тоши қўйилган илк йиллардаги эзгу ишлар бугун янгича маъно-мазмун билан бойиб, янада халқчиллик касб этиб, улар тобора кенгроқ қулоч ёзди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев халқимизнинг азиз фарзанди, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини эъзозлаш ва абадийлаштириш масаласига катта эътибор  қаратмоқда.  

Мамлакатимизда Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси, Республика хайрия фонди самарали фаолият кўрсатмоқда. Халқимизнинг суюкли фарзанди номи кўчаларга, Тошкент давлат техника университетига, Халқаро аэропортга берилди. Ислом Каримов хотирасини эъзозлашга оид ҳужжатли фильмлар, хотира китоблари яратилмоқда. Фото ҳамда бадиий кўргазмалар ташкил этилмоқда.  

Ислом Каримов суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш ишига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда бу борада матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони, “Мустақиллик” ва “Амир Темур” орденлари билан тақдирланган.  

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни, 78 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди.  

Дарҳақиқат, Ислом Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирган инсон сифатида юрагимиздан мустаҳкам ўрин олган буюк шахсдир.  

 

Назокат Усмонова

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар