2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳоким талабалар учун яратилган шароитлар билан қизиқди

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Шаҳрисабз давлат педагогика институтига бориб, институтда талабалар илм олиши учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Сўнг вилоят раҳбари институтга қарашли 1-сонли талабалар турар жойида бўлиб, талабаларнинг дам олиши, бўш вақтларини унумли ўтказиши мумкин бўлган қулайликларни кўздан кечирди. Иссиқлик тизими билан қизиқди. Талабаларнинг таклиф ва муаммолари тингланди.   

Таъкидлаш лозимки, Шаҳрисабз давлат педагогика институтида айни пайтда 7014 нафар талаба, шундан 3909 нафари кундузги таълим шаклида таҳсил олмоқда. Уларга 202 нафар педагог, 25 нафар фан номзоди ва 5 нафар фан доктори сабоқ бериб келмоқда. Замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган IT маркази, электрон кутубхона,  маданий ҳордиқ олиш учун театр студияси талабалар ихтиёрида.  

Институтда иккита талабалар турар жойи бўлиб, унда 315 нафар талаба истиқомат қилади. Бу эса кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг 18 фоизини ташкил қилади.  

Бугунги кунда институтда энергия ресурсларини тежаш ва улардан унумли фойдаланиш мақсадида кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, институтда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш мақсадида қуввати 100 киловатт соат бўлган қуёш фото электростанцияси, 25 та қуёш ташқи ёритиш чироқлари, 4 та 300 метр ҳажмдаги қуёш сув иситиш қурилмаси ўрнатилди. Институт бир йилда сарфлайдиган электр-энергияси 360 минг киловатт бўлиб қуёш панеллари ўрнатилиши натижасида 1 йилда 250 минг киловатт электр-энергияси тежалишига эришилади. Жорий йилда яна 50 киловатт соат қувватга эга қуёш фото электростанцияси ва 40 та қуёш ёриткич чироқлари харид қилиш мўлжалланмоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредитлар дастурлари асосида (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар