2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Республика ишчи гуруҳининг Сардоба туманидаги фаолияти қандай натижалар берди?

Республика ишчи гуруҳининг Сирдарё вилояти Сардоба туманида олиб борган ўн кунлик фаолияти ўз ниҳоясига етди.

Гуруҳ фаолияти аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни маҳаллалар кесимида “хонадонбай”  ўрганишга, аниқланган муаммоларнинг ечимини ўз жойида топишга қаратилди.

Ҳудуддаги 15 та маҳаллада 9 мингдан зиёд хонадондаги муаммолар, ижтимоий соҳа объектлари хатловдан ўтказилди. Мазкур амалий ишлар орқали туман инфратузилмасини яхшилаш, таълим ва соғлиқни сақлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш  каби йўналишлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, туманда аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 6 та янги трансформатор, 87 та темир-бетон устунлар ўрнатилди, 2,9 км электр тармоғи янгидан тортилди, 7 та трансформатор, 3,2 км юқори ва ўрта кучланишли электр тармоғи таъмирланди.

Республика ишчи гурухи томнидан ўрганишлар давомида аниқланган носоз кўчалар эндиликда тартибга келтирилди. Деярли 15 км ички йўллар таъмирланди. Шундан, 3,3 км йўлга цемент-бетон қоплама, 2,3 км.га асфальт қилинди ҳамда 9,2 км йўлга қум-шағал ётқизилди.

Ўрганишлар давомида 243 та истеъмолчининг газ жиҳозлари таъмирланди, 40 та газ тақсимлаш пункти ва 4 024 та аҳоли хонадонларидаги газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка йўналтириш масалалари ҳам ишчи гуруҳ аъзолари эътибори марказида бўлди. Ҳудудда яшовчи 161 нафар фуқаронинг бандлигини таъминланди. Ундан ташқари, 27 нафари касб-ҳунарга йўналтирилди, 32 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди ва 88 нафари жамоат ишларига жалб қилинди.

 “Аёллар дафтари” рўйхатидан жой олган сардобалик 50  нафар хотин-қизлар учун тумандаги “Оқсарой текстиль” тўқимачилик корхонасида “Очиқ эшиклар куни”  ташкил этилди.  Тадбир давомида уларга фабрикадаги шарт шароитлар атрофлича таништирилди. 26 нафар хотин-қизлар ушбу фабрикада меҳнат қилиш истагини билдирди.

Нотурар жойларда истиқомат қилиб келган, оиласида ногиронлиги бор фуқароларнинг 29 нафарига 5 йиллик ижара шартномаси асосида ижтимоий уй-жойларнинг калитлари топширилди.

“Ёшлар дафтари” рўйхатидаги 17 нафар талаба ёшларнинг 42 млн. сўмлик шартнома пуллари, 2 нафар ёшнинг сафарбарлик чақирув резерви хизмат бадали тўлови ва 1 нафарини ҳайдовчилик ўқув курслари харажатлари тўлаб берилди.

Сардоба туманида ўрганишларни олиб борган Республика ишчи гуруҳи аъзолари таълим масканларида шароитлар билан ҳам яқиндан танишишди. Тумандаги 3-, 10- ва 22-сонли умумтаълим мактабларига 15 кв қувватига эга бўлган жами 240 млн. сўмлик замонавий қуёш панельлари олиб келинди. Қатор таълим масканларига 1.7 млрд сўмлик замонавий электрон доскалар, компьютер жамланмалари ва сенсорли мониторлар топширилди. Ўн битта мактабга 300 дона бадиий адабиётлар тўплами, спорт анжомлари етказиб берилди.

Шу билан бирга Республика ишчи гуруҳи томонидан ахолининг саломатлигини муҳофаза қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.  Хусусан, 2 701 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. 174 нафари вилоят ва туман шифохоналарга ётқизилди, 4 нафари республикадан жалб этилган мутахассислар томонидан юқори технологик операция қилинди, 84 нафарига даволаниш учун имтиёзли ордер берилиб, 202 нафар фуқаролар бепул дори воситалари билан таъминланди.

Ўрганишлар давомида аниқланган ҳудуддаги  97 нафар кам таъминланган оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами ва иссиқ кийимлар берилди. Маҳаллаларда кўчма савдо дўконлари ташкил этилиб, аҳолига арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва кўмир сотилиши ташкил қилинди.

Ишчи гурухининг Сардоба туманидаги ўрганишлари бу гал ҳам ана шундай самарали бўлди. Энг мухими, инсонларнинг эртанги кунга ишончи янада мустаҳкамланди. Зеро, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар замирида ҳам ягона мақсад – инсон ва унинг манфаатлари мужассам.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар