2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Наманганда штаб узлуксиз ишлайди

Наманганда вилоят ҳокими ўринбосари Саидаҳмад Султонов, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Қосимали Аҳмедов, коммунал хизмат кўрсатиш идоралари раҳбарлари иштирокида аномал совуқ ҳаво шароитида қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

“Ўзгидромат” томонидан жорий йил 15 январига қадар мамлакатимиз ҳудудларида аномал совуқ об-ҳаво кузатилиши, республика бўйлаб ёғингарчилик ва кучли шамол эсиши, бўронлар юз бериши ҳақида хабар берилди.

Яқин бир ҳафта давом этадиган айни шароитда Наманган вилояти ҳокимлиги, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар, гидрометеороло́гия бошқармалари, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари мутасаддиларидан иборат, куну тун узлуксиз равишда фаолият олиб борадиган штаб ташкил этилди. Шунингдек, шаҳар ва туман ҳокимликлари қошида ҳам штаблар фаолияти йўлга қўйилиб, унда электр энергияси, газ, сув истеъмолчиларидан келаётган мурожаатлар зудлик билан авария тиклаш бригадаларига етказилмоқда.  

Совуқ кунларида аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Вилоятдаги шаҳар ва туманларда муҳандис-техник ходимлардан иборат авария тиклаш бригадалари тузилиб, барча захира материаллари, иш анжомлари ва махсус техникалар билан таъминланди.

Вилоятда 158 нафар эксплуатация мутахассиси томонидан ҳудудлардаги 5349,47 километр ер ости ва ер усти газ тармоқлари ва 1384 дона газ тақсимлаш қурилмаси қайта кўрикдан ўтказилмоқда.  Бундан ташқари, ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши сабабли шаҳар ва туман марказларидан ташқарида жойлашган газ тармоқларидаги компенсаторлар ҳолати ҳам назорат қилинаётир.

Ҳозирги кунда филиал томонидан истеъмолчиларга табиий газни хавф-хатарсиз етказиб бериш мақсадида кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудлар, аҳоли гавжум масканлардаги ер ости газ тармоқлари прибор ёрдамида навбатдан ташқари текшириб чиқилмоқда.  

“Ҳудудий электр тармоқлари” акционерлик жамияти Наманган ҳудудий филиали аҳолини электр таъминотига бўлган эҳтиёжини қондириш, узилишларни олдини олиш ва носозликларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

Мавжуд 600 мингдан ортиқ истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида 15 та махсус техника, 25 та енгил автотранспорт воситаси шай ҳолатга келтирилган.  

Ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик аҳамиятга эга жойларнинг электр таъминоти узлуксизлиги таъминланади. Юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш ва тезкор бартараф этиш мақсадида 230 нафар ходим ва 58 та махсус бригада гуруҳи тузилган.

Матбуот анжуманида эҳтиёж ошиб бораётган электр энергиясидаги муаммоларни ўз вақтида бартараф қилиш, аҳоли сони кўп бўлган маҳаллаларга монтёрларни жалб этиш, тезкор навбатчилик хизматини ташкил этиш таклифи билдирилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар