2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Вилоят ҳокими хорижда ишлаётган наманганликлар билан суҳбатлашди

Давлатимиз раҳбарининг тегишли топшириғи ижросига қаратилган мазкур мулоқотнинг дастлабкиси Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Самара ва Екатеринбург шаҳарлари ҳамда Красноярск, Амурск вилоятларида ишлаётган наманганлик ҳамюртларимиз билан бўлди.

Таъкидлаб ўтилганидек, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига, Намангандан чет элга чиққанлар сони 87 минг 236 нафарни, уларнинг 84 минг 603 нафари эса хорижий давлатларга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганларни ташкил этмоқда. Ўтган йили хориждаги меҳнат мигрантлари ҳолидан хабар олиш учун уч маротаба – Россиянинг Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари ва Самара вилоятига ҳамда Жанубий Кореянинг Сеул, Пусан, Чангвон, Буё шаҳарларига хизмат сафарлари амалга оширилди. Вилоят раҳбари шахсан Москва вилояти Норо-Фоминск районида “Пик Индустрия” ташкилотига ва Самара вилоятига бориб, ҳамюртларимиз билан юзма-юз учрашди.

Қолаверса, маҳаллаларда раисдан тортиб, ёшлар етакчисигача бўлган “бешлик” ходимлар томонидан хориждаги меҳнат мигрантлари оилалари хатлов қилиниб, уларда аниқланган ижтимоий муаммолар ҳал этиб келинмоқда. Ўтган йил давомида шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда барча сектор раҳбарлари иштирокида 1335 та тарғибот тадбири, сайёр қабуллар ташкил этилган бўлса, хориждаги 2310 нафар меҳнат мигранти иштирокида 942 маротаба онлайн мулоқотлар ўтказилди. Шунингдек, Янги йил байрами муносабати билан 755 та меҳнат мигрантининг оилаларидан хабар олиниб, йўқлов тадбирлари уюштирилди.  

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида ташкил этилган мулоқот давомида хорижда ишлаётган ватандошларимиз вилоят раҳбарига ўзларини ўйлантирган бир қатор масалалар юзасидан мурожаатларини онлайн равишда йўллашди. Масалан, Самара шаҳрида ҳам ўқиб, ҳам ишлаётган Чортоқ тумани Короскон қишлоғидан Равшан Акрамов олисда онаси билан бирга яшаётгани учун иккинчи семестрдаги таҳсили учун контракт тўловига қийналиб қолганлигини айтиб, амалий ёрдам сўради. Темир йўл мутахассислиги бўйича ўқиётган 20 ёшли ҳамюртимизга бир эмас, икки сместрига етадиган шартнома пулини вилоят бюджети захираси ва “Ёшлар” жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилиши маълум қилинди.

Тўрақўрғон туманида истиқомат қилувчи Гулноза Халилова 20 йилдан бери ижарама-ижара яшаб келади. Қолаверса, ногиронлиги бор фарзандини даволаш ва унинг жарроҳлик амалиёти сабабли қарзга ботгани учун ҳозирда Новосибирск шаҳрида ишлашга мажбур бўлмоқда. У вилоят раҳбари билан мулоқотда уй-жой олишга ва фарзандининг саломатлигини мустаҳкамлашга амалий кўмак кераклигини билдирди.

– Уй-жойсиз аёлларнинг эҳтиёжларини таъминлаш борасида “Наманган тажрибаси”ни йўлга қўйганмиз. Ўтган йил охирида Янги Наманган туманида 120 аёлга бепул уй-жой бердик, бундан ташқари, Косонсой туманида ётоқхонада яшаётган 18 нафар, Наманган шаҳридаги собиқ педагогига коллежи ётоқхонасида истиқомат қилаётган 51 аёлга ҳокимият ҳисобидан уй олиб берилди, –  деди вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов. – Жорий йилда ҳам ҳар бир тумандан 10 нафардан аёлга уй олиб берамиз. Сизни ҳам шу рўйхатга қўшамиз. Бепул уй-жой билан таъминлаймиз. Дори-дармонга ҳам ёрдам берамиз.

Мулоқот давомида уй-жой, субсидия, тадбиркорлик, уйларидаги коммунал хизматлар муаммолари каби ҳар бир мурожаатни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва ижобий ҳал қилиш юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқ берилди. Вилоят ҳокими хорижда ишлаётган юртдошларимизнинг мурожаатлари билан тизимли ишлаш учун онлайн платформа яратиш таклифини илгари сурди.

Дарвоқе, мулоқотга меҳнат мигрантларининг оила аъзолари ҳам таклиф қилиниб, улар орасида эҳтиёжмандларига тикув машинаси, газ плитаси ва бир марталик моддий ёрдам пуллари тақдим қилинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар