2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Вилоят ҳокими меҳнат мигрантлари билан мулоқот қилди

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов хорижда ишлаётган бухороликларнинг хонадонларида бўлди. Уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олди.

Дастлаб вилоят ҳокими Бухоро шаҳри Мутал Бурҳонов маҳалласи 5/2-уй 45-хонадонда яшовчи, ҳозирда хорижда ишлаётган Муҳиба Норқулова хонадонида бўлди. Ушбу хонадондагилар билан суҳбатлашди. Яшаш шароитлари билан қизиқди, оилага янги йил совғаларини топширди.

Шунингдек, хорижда ишлаётган бир гуруҳ бухороликлар билан онлайн мулоқот ҳам ўтказди. Видеомулоқотда вилоят ҳокими хорижга ишлаш учун кетган барча бухороликларни Янги йил байрами билан муборакбод этди ва уларнинг келгусидаги ишларига омад тилади.

Онлайн мулоқот давомида Россия давлатида меҳнат мигранти сифатида фаолият олиб бораётган юртдошларимизнинг иш, яшаш шароитлари билан қизиқди, таклиф, фикр ва мулоҳазаларини эшитди.

Вилоят ҳокими суҳбат давомида хорижда ишлаётган юртдошларимизга ўзлари бўлиб турган давлат қонун-қоидаларига амал қилишлари, юртимиз шаъни, халқимизнинг қадр-қимматини кўтариш, энг асосийси, соғ-саломат ишлаб, юртимизга, оилалари бағрига қайтиб келишлари лозимлигини алоҳида айтиб ўтди, ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.

Шунингдек, вилоят раҳбари юртимизда, хусусан, Бухорода яратилган иш ўринлари, аҳоли даромадларини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар, одамларга берилаётган имконият ва имтиёзлар хусусида гапирди. Меҳнат мигранти сифатида хорижда ишлаётган фуқароларнинг оилаларидан хабар олиш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича туман, шаҳар ҳокимлари, мутасадди раҳбарларга топшириқлар берди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар