2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Республика ишчи гуруҳининг Хўжайлидаги фаолияти давом этмоқда

Янги йилнинг илк кунлариданоқ давлатимиз раҳбари топшириғига мувофиқ тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида давом эттирмоқда.

Ўрганишлар давомида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича секторлар ва маҳаллалар кесимида «хонадонбай» иш олиб борилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан бугунги қадар 26 та маҳалладаги 24 894 та хонадон ўрганилди. Уйма-уй юриш давомида 3 129 та муаммо аниқланиб, 2 057 таси жойида ҳал этилди, 1 072 та масала бўйича ишлар назоратга олинди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давомида алоҳида эътибор ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир аҳволда қолаётган аҳоли қатламига қаратилди ҳамда уларга амалий кўмак бериш пировард мақсад деб белгиланди.

Жумладан, 180 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, 136 нафар фуқаро касб-ҳунарга қайта тайёрлашга йўналтирилди, 60 нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилди, 27 нафар фуқароларга ишсизлик нафақаси тайинланди.

Хўжайли касб-ҳунар мактабида «Бўш иш ўринлари ярмаркаси» ташкил этилиб, 400 дан ортиқ ишсиз фуқаролар иштироки таъминланди, уларнинг 156 нафарига доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди, 37 нафари касб-ҳунарга ўқишга йўналтирилди, 24 нафар фуқарога ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси асосида ишга тавсиялар берилди.

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 110 нафар фуқарога 770 млн. сўм субсидия маблағларига асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари олиб берилди. Тижорат банклари томонидан 8,8 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида туманда мавжуд эҳтиёжлардан келиб чиқиб, 169 та лойиҳага 1,7 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари учун тавсияномалар берилди.

«Темир дафтар»га киритилган эҳтиёжманд 28 та оилага кўмаклашиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан 29,1 млн. сўм бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек, ҳомийлар томонидан «Амударё» маҳалласида яшовчи М.Нуримбетов, «Мустақиллик» ОФЙда яшовчи С.Карярдиева, «Шағалакол» МФЙда яшовчи Л.Нурмухановаларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди. Бундан ташқари, М.Аметованинг уйига янгидан иситиш тизими ўрнатиб берилди.

«Аёллар дафтари»га киритилган 139 нафар хотин-қизга 83,4 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди, 48 нафар хотин-қизни «Аёллар дафтари»га киритиш бўйича тавсиялар берилди.

9 нафар оғир турмуш шароитида яшовчи аёлларнинг уй-жойлари таъмирланди (100 млн. сўм) , 12 нафар қизнинг 79,7 млн. сўм тўлов контрактлари тўлаб берилди, 4 нафар уй-жойга муҳтож аёллар туман Ижтимоий шаҳарчасидаги уйларга жойлаштирилди.

«Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан 87 нафар ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга 162,5 млн. сўм ёрдам берилди. Жумладан, 22 нафар ёшларга 72,1 млн. сўм тўлов-контрактлари тўлаб берилди.

Ишлар давом эттирилмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар