Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Андижонда янги йилгача яна 6 та янги уй фойдаланишга топширилади

Андижонда вилоят маркази аҳолисини уй-жой билан таъминлаш масалаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Унда аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Президентимизнинг 2017 йил 23 октябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Андижон шаҳрида тегишли муҳандислик ва ижтимоий инфратузилмага эга бўлган 47 та уй-жой қурилиши белгилангани таъкидланди. 

Мазкур қарор ижроси доирасида ўтган йили етти қаватли 7 та арзон уй қурилиб, фойдаланишга топширилган. Жорий йилда 20 та ана шундай уй барпо этилиши белгиланган бўлиб, айни кунга қадар имтиёзли ипотека кредити ҳисобидан қад ростлаган 584 квартирали 14 та уй ўз эгаларига топширилган. Янги йил байрами арафасида яна 6 та кўп қаватли арзон уй фойдаланишга топширилади. 

Ушбу уй-жойлар фуқароларга йилига 7 фоизли ставка бўйича 3 йиллик имтиёзли давр билан 15 йил муддатга кредитга берилмоқда. 

Келаси йили Андижон шаҳрида яна 20 та етти қаватли арзон уй-жой қурилиши кўзда тутилган. 

Аҳолининг уй-жойга бўлган талаб ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, тижорат банклари томонидан ҳам кўп қаватли уй-жойлар қурилмоқда ва шаҳарликларга тақдим этилмоқда. “Обод маҳалла” дастури доирасида шаҳарнинг Мустақиллик маҳалласида қийин шароитда яшаётган 226 оилага Боғишамол даҳасида барпо этилган 2 сотихли янги уйлардан берилди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори асосида кўплаб хотин-қизлар уй-жой билан таъминланди. Жумладан, шаҳар ҳудудидаги бўшаб қолган 2 та коллеж ётоқхонаси реконструкция қилиниб, мослаштирилди ва уй-жойга айлантирилиши ҳисобига 63 нафар хотин-қиз уй-жой билан таъминланди.

Брифингда мутасаддилар томонидан 7 қаватли арзон ва имтиёзли бериладиган бошқа уйларни олиш тартиби тўғрисида батафсил маълумот берилди. 

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди. 

 

Ф.Убайдуллаев, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар