
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг мигрантлар билан онлайн мулоқоти қарийб тўрт соат давом этди.
Вилоят раҳбари онлайн мулоқотда жами 57 нафар фуқаро билан суҳбатлашди, эшитди, кўтарилган масалаларни шу жойнинг ўзида масъуллар билан биргаликда муҳокама қилиб, тегишли топшириқлар берди.
Онлайн суҳбатда Россия Федерацияси, Туркия, Миср, Францияда истиқомат қилаётган таълим ва меҳнат мигрантлари иштирок этди. Айни бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокими Yotube, Телеграмм, Facebook орқали намойиш этилган жонли эфирларнинг изоҳлар қисмида йўлланган мурожаатларга ҳам жавоб қайтарди. Онлайн мулоқотда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхона ва вакиллик ходимлари, мигрантларнинг оила аъзолари ҳам иштирок этди.
Зойир Мирзаев мутасаддиларга мулоқот форматини сақлаган ҳолда қамровни кенгайтириш, иштирокчиларни кенгроқ жалб этиш, мунтазам равишда шундай суҳбатларни ташкил этиб бориш бўйича қатъий кўрсатма берди. Жараёнда мигрантлар томонидан кўтарилган масалалар, муаммоларни ижобий ҳал этиш, зарур ҳолларда, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди. Ҳар бир мурожаат шахсан вилоят ҳокими томонидан қатъий назоратга олинди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |