2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Республика ишчи гуруҳи: аниқланган ҳеч бир муаммо ечимсиз қолдирилмайди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 24 та вазирлик ва идора вакилларидан ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи фаолиятининг навбатдаги манзили - Қорақалпоғистоннинг Хўжайли тумани.

Ишчи гуруҳ фаолиятида энг оғир, энг чекка, энг олис ҳудудларда, маҳаллама-маҳалла, қишлоқма-қишлоқ, кўчама-кўча, уйма-уй юрилиб, аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини имкон қадар жойида бартараф этишга эътибор қаратилмоқда.

Секторлар ва маҳаллалар кесимида ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари ва ишчи гуруҳ аъзолари маҳаллаларда уйма-уй юриб, аҳоли учун долзарб муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишга масъул этиб белгиланди.

Ўрганишлар давомида аҳоли соғлиғини яхшилаш, аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, йўл ва коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолати яхшилаш каби соҳаларга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 953 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Касаллик аниқланган 80 нафар беморнинг 35 нафари Бухоро вилоятидаги шифохоналарга даволаниш учун ётқизилди, 45 нафарини Қорақалпоғистон Республикаси марказий шифохоналарига даволанишга юборилди. Туман марказий шифохонасида Бухоро вилоятининг шифокорлари билан биргаликда 5 нафар фуқароларда жарроҳлик амалиёти ўтказилди. 25 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга реабилитация воситалари
етказиб берилди.

Шу билан бирга, 127 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 95 нафар фуқароларга 665 млн. сўм субсидия маблағларига асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари олиб берилди. Тижорат банклари томонидан 4,7 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида туманда мавжуд эҳтиёжлардан келиб чиқиб, 169 та лойиҳага 1,7 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

«Ёшлар дафтари» жамғармаси томонидан 61 нафар ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга 121,01 млн. сўм ёрдам маблағлари ажратилди. «Темир дафтар»га киритилган, эҳтиёжманд 28 та оилаларга кўмаклашиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан 29,1 млн. сўм бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек, ҳомийлар томонидан «Амударё» маҳалласида яшовчи М.Нуримбетов, «Мустақиллик» ОФЙда яшовчи С.Карярдиева, «Шағалакол» МФЙда яшовчи Л.Нурмухановаларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди. Бундан ташқари, М.Аметованинг уйига янгидан иситиш тизими ўрнатиб берилди.

70 та эҳтиёжманд оилаларга 50 тонна кўмир маҳсулоти, 135 та хонадонга эҳтиёжидан келиб чиқиб турли амалий кўмаклар берилди.

Туманда йўл, коммуникация тармоқлари ва инфратузилма ҳолатини яхшилаш ҳам ишчи гуруҳ аъзолари эътибори марказида бўляпти.

Жумладан, туманда 26,6 км узунликдаги ички йўллар шағаллаштирилди. Аҳоли талабидан келиб чиқиб, қўшимча 19,2 тонна суюлтирилган газ етказилди, 440 та газ тақсимлаш пунктлари, 320 та аҳоли хонадонларидаги газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди.

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида «Жанажап», «Саманкўл», «Колап», «Кун нури» маҳаллаларида 124 дона темир бетон таянчлар, 2 та трансформатор ўрнатилди, 2,2 км тармоқ тортилди. Кўмир таъминоти бўйича тумандаги 13 та маҳалла аҳолиси учун 56 тонна кўмир маҳсулоти етказиб берилди.

Республика ишчи гуруҳи Хўжайли туманидаги фаолиятини давом эттирмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар