Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Республика раҳбарларининг қишлоқларда ётиб ишлаши қандай самара бермоқда?

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги вазирлик ва идора раҳбарларидан иборат Республика ишчи гуруҳи аъзолари тажриба сифатида танланган шароити оғир Тошкент вилояти Оққўрғон туманида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

Республика ишчи гуруҳи масъуллари бевосита чекка ҳудудлардаги қишлоқларда тунаб, ўша ерда маҳалла фаоллари ва оқсоқоллари билан маслаҳатлашган ҳолда кўп йиллик муаммоларга ечим топмоққда. Шу кунга қадар Оққўрғон туманининг 27 та маҳалласида 12 мингдан зиёд хонадон, 350 та ижтимоий соҳа объекти бевосита жойида ўрганилиб, жами 3 315 та муаммо аниқланди. Уларнинг 914 таси жойида ҳал этилди, 2 401 та масала бўйича ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланди.

Жумладан, уйма-уй юриш натижасида аниқланган оғир шароитдаги, боқувчисини йўқотган 46 та ижтимоий қийин аҳволдаги оиланинг ҳомийлик асосида таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминотини янгилаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, тиббий кўрикда турли касалликлар аниқланган 754 нафар фуқародан 100 нафари шифохоналарга ётқизилди, 654 нафарига малакали мутахассислар томонидан амбулатор шароитда даволаниш тавсия этилиб, керакли дори-дармонлар етказилди. «Сути» маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд фуқаро М.Э.нинг бош қисмидаги ўсмасимон ҳосиласи шифокорлар гуруҳи томонидан юқори технологик операция ўтказилиши натижасида тўлиқ бартараф этилди.

«Ҳар бир оила тадбиркор» дастури доирасида туманниг 43 нафар фуқаросига 1 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида «Микрокредитбанк» томонидан 19 нафар фуқарога 382,2 млн сўм кредит берилди.

Молия вазирлиги томонидан тумандаги ижтимоий соҳа объектларига – мактабгача таълим ташкилотлари ва тиббиёт бирлашмасига жорий таъмирлаш ва заур ускуналарни харид қилиш учун қўшимча 1,6 млрд сўм маблағ ажратилди.Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан 78-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослашган мактаб-интернатига 4 турдаги спорт анжомлари етказилди.

Тумандаги йўл, коммуникация тармоқлари ҳамда инфратузилма ҳолатиги алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ички йўлларнинг жами 5 км қисми шағаллаштирилди. Шундан, «Ҳосилдор», «Маданият», «Хамзаобод» ва «Навбаҳор» маҳаллаларида 2,1 км йўлга шағал ётқизилди. 540 метр йўл бетонлаштирилди. Жумладан, «Маданият» маҳалласида 50 метр, «Қўштепа» маҳалласида 120 метр йўлга бетон ётқизилди.

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 133 та темир бетон таянчлар ўрнатилди. Шундан, «Жағалбойли» маҳалласида 57 та, «Маданият» маҳалласида 41 та, «Хосилдор» маҳалласида 35 та таянчлар янгиланди.

Ишлар давом эттирилмоқда.

 

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар