2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Оммавий қабулларда тадбиркорлик йўналишидаги масалалар жойида ҳал этилди

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳининг Қашқадарё вилоятидаги оммавий қабуллари Косон туманидаги Навбаҳор маҳалласида бўлиб ўтди.

Унда Президент Халқ қабулхонаси, Бош прокуратура, ўндан зиёд вазирликлар, қўмита ва республика ташкилотлари, вилоят секторлари масъуллари асосан Қарши шаҳри, Косон, Муборак ва Кўкдала туманларидан келган мурожаатчилар билан юзма-юз мулоқотда бўлди.Унда тадбиркорлик йўналишидаги қатор масалалар ҳам жойида ҳал қилинди.

Жумладан, косонлик тадбиркор Алишер Омонов ташкил қилган чорвачилик мажмуасида минг бош қўй-эчки, 200 бош қорамол парваришланиб, аҳолига арзон ва сифатли гўшт-сут етказиб берилмоқда. Фаолиятини янада кенгайтиришни ният қилган тадбиркорга Марказий банк масъулларига мурожаатидан сўнг 1 миллиард сўм кредит ажратишга қарор қилинди.    

Мубораклик тадбиркор Ғайрат Алиқулов корхонаси фаолиятини кенгайтириш мақсадида 60 минг доллар кредит олишда муаммоларга дуч келган эди. Мурожаатдан сўнг бу масала ҳам ўрганилиб, тадбиркорга қонун доирасида амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.   

Шунингдек, Косон тумани Нартичуқур маҳалласида яшовчи Ғайрат Бўриевнинг 1994 йилдан буён тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган биносини кимдир сохта ҳужжатлар билан расмийлаштиб, сотиб юборишга уринаётганига оид шикоятини Бош прокуратура масъуллари ўз назоратига олди. Ушбу масала қонуний-батафсил ўрганилиб, адолатли ҳал қилинадиган бўлди. 

Автомобиль йўллари қўмитаси масъуллари эса мубораклик  ёш тадбиркор Сардор Эгамбердиевнинг тумандаги Хитой қишлоғидан ўтувчи трасса бўйида автобекат қуриб, хизмат кўрсатишни ташкил этишга оид лойиҳасини жойига чиқиб ўрганиб, қонуний ёрдам кўрсатадиган бўлди.  

Косонлик ташаббускор тикувчи Фарида Соҳибовага эса туманнинг Эсабой кишлоғидаги тикувчилик корхонасида хотин-қизларга касб-ҳунар ўргатиб, уларнинг бандлигини таъминлаши учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 10 та тикув машинаси олиб берилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар