Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Уйи борнинг ўйи йўқ

Иштихонлик Азамат Ўроқов 2008 йилда автоҳалокатга учраб, саломатлигини йўқотди. Айни куч-қувватга тўлган, уй-жой қиладиган пайтида аравачага михланиб қолди.

Тор ҳовлида ака-укалари билан уч оила бирга яшайди. Бундай вазиятда уй қуриш, турар жой қилиб кўчиб чиқиш Азамат учун ушалмас орзу эди. Аммо кейинги йилларда юртимизда имконияти чекланган, эҳтиёжманд инсонларни уй-жой билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада давлатимиз томонидан бир қатор имтиёз ва имкониятлар яратилиши Азамат сингари кишиларнинг ҳам орзулари рўё эмаслигини кўрсатди. 

 

Қиш эшик қоқиб турган шу кунларда Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги “Шейхларкент“ маҳалласида бунёд этилган 32 хонадонли иккита икки қаватли янги уй А.Ўроқов сингари эҳтиёжманд оилаларга тантанали топширилди. 

 

– Бизга янги уй берилишини эшитганимизданоқ кўнглимизда умид учқунлари пайдо бўлиб, ҳаётга муҳаббатимиз ошган эди, – дейди А.Ўроқовнинг турмуш ўртоғи Дилфуза Мухторова. – Бугун эса қувончимизнинг чеки йўқ, шундай замонавий уйга эга бўлганимизга ишонгимиз келмайди. Турмуш ўртоғим, фарзандларим, барчамиз Президентимиздан миннатдормиз. 

 

Инсон манфаати устувор бўлган мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий сиёсат замирида халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, айниқса, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсади мужассам. Хусусан, инсоннинг ўз уй-жойига эга бўлишдек олий мақсади амалга ошиши учун давлатимиз томонидан берилаётган амалий кўмак туфайли бугун имконияти чекланган кишилар, кам таъминланган оилалар шаҳар ва қишлоқларимизда бунёд этилаётган ихчам, кўркам уйларда ҳаёт кечирмоқда. Янги уйга муносиб янгича яшашга интилмоқда. 

 

“Шейхларкент“даги 32 хонадоннинг 14 таси имконияти чекланган кишиларга берилди. Улар янги уй билан бирга доимий иш ўрнига ҳам эга бўлди. 

 

– Бир неча йилдан буён қизим иккимиз бошпанасиз, қисиниб-қимтиниб яшардик, – дейди иккинчи гуруҳ ногирони Дилбаҳор Камолова. – Оладиган нафақа пулимизни еб-ичишимиз, кундалик харажатларимизга сарфлардик. Уй сотиб олиш ёки қуриш учун имкониятимиз бўлмаганидан бу ҳақда ўйлаш ҳам қийин эди. Орзу қилардик, холос. Яратганга шукр, давлатимизнинг ғамхўрлиги туфайли ўз уйимизга эга бўлдик. Янги хонадонимизга тикув машинаси ҳам келтириб беришди. Энди қизим иккимиз тикувчилик қилиб, қўшимча даромад топишимиз мумкин. 

 

Янги хонадонларни топшириш маросимида Самарқанд вилояти ва Иштихон тумани ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, уй эгаларини табриклади. Имконияти чекланган кишиларга 20 та ногиронлик аравачаси ва бошқа совғалар топширилди. 

 


 

Ғ.Ҳасанов, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар