2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аёллар дафтари: муаммолар ўз вақтида ҳал этилмоқда

Андижон вилоятидаги 887 та маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 63 минг нафар хотин-қиз “Аёллар дафтари”га киритилган. Октябрь ойининг биринчи ярмига қадар уларнинг 58 минг 784 нафарига ёрдам кўрсатилган.

Ўрганишлар, хотин-қизлар билан ўтказилган бевосита суҳбатлар жараёнида “Аёллар дафтари” га киритилган 21 минг нафарга яқин аёлнинг тиббий ҳимоя, саломатлиги билан боғлиқ муаммолари борлиги аниқланган. Олиб борилган амалий ишлар натижасида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бирлашмалари томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган тиббий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд 19 минг 944 нафар хотин-қизнинг муаммолари ҳал этилди. 

Бунинг учун қарийб 4 миллиард 473 миллион сўм маблағ сарфланди. Ёрдам кўрсатилган хотин-қизларнинг 3 минг 584 нафарига дори-дармонлар, 113 нафарига мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун йўлланма, 736 нафарига тиббиёт муассасаларида даволаниши учун йўлланма (ордер)лар берилган. 142 нафари реабилитация воситалари билан таъминланди. Шунингдек, 166 нафарига республиканинг бошқа ҳудудида жойлашган тиббий муассасаларига бориб келиш харажатлари тўлаб берилди, 15 минг 203 нафарига эса турли тиббий хизматлар бўйича ёрдамлар кўрсатилди. 

Бундан ташқари, “Аёллар дафтари” га киритилган 4 минг 183 нафар эҳтиёжманд аёлнинг тиббий ҳимояга муҳтож фарзандларининг муаммолари ҳал этилди.

Умуман, вилоятда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг тиббий ҳимоя, саломатлиги билан боғлиқ муаммоларини бартараф этишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар