2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Муаммолар вилоят прокурори назоратида

Зафаробод тумани “Ёрқин” шаҳар фуқаролар йиғинида Жиззах вилояти прокурори сайёр қабул ўтказди.

Фуқаролар билан учрашиш, улар билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиб, имкон қадар жойида бартараф этиш – бугунги ҳар бир катта-кичик раҳбарнинг зиммасидаги масъулиятдир.

Бугунги раҳбар ишни – Президентимиз ташаббуси билан жорий этилган маҳаллабай тизими асосида амалга ошириши талаб этилмоқда. Аҳоли билан мулоқотларнинг доимийлигини таъминлаш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. 

Жиззах вилояти прокурори, адлия катта маслаҳатчиси  И.Эргашходжаев ўтказган сайёр қабулда туман ҳокимлиги, прокуратураси, ички ишлар бўлими, вилоят, туман мутасадди ташкилотлар раҳбар ва вакиллари, мазкур ШФЙ раиси, хотин-қизлар фаоли, ШФЙга бириктирилган туман ҳокими ёрдамчиси ва бошқалар иштирок этди. Тадбирда фуқароларнинг  60 га яқин мурожаати тингланди.

Мурожаатлар – асосан, банк кредит маблағларидаги кечикиш, иш билан таъминлаш, томорқа хўжалигида иссиқхона ташкил этиш учун субсидия маблағлари ажратиш, уй-жой билан таъминлаш, моддий ёрдам кўрсатиш ва бошқа шу каби ижтимоий масалаларида бўлди.  

Зафарободликлар томонидан сайёр қабулда кўтарилган мурожаатларнинг 56 таси жойида ҳал этилди, кўтарилган 3 та муаммони ижобий ҳал этишга шу жойнинг ўзида мутасаддилар жўнатилиб, ижроси назоратга олинди. Ўрганиш вақт ва ижроси муддат талаб қилган муаммолар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилиб, масъулларга аниқ вазифалар юклатилди ва ижроси шахсан вилоят прокуратураси назоратида бўлиши таъкидланди.

Қабул ниҳоясида касб-ҳунар ўргатиш ўқув марказлари қисқа курсини тамомлаган хотин-қизларга сертификатлар, оиласида ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачалари, эҳтиёжманд оилаларга маиший техника жиҳозлари ҳамда “Аёллар дафтари”га кирувчи ишсиз хотин-қизларга ўзини-ўзи банд қилиши учун тикув машиналари топширилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар