
Тошкент шаҳрида қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, ҳудудларда уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш, энергетика соҳаларида ечимини кутаётган масалаларни ҳал этиш мақсадида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва энергетика комплексидаги вазирликлар, идоралар, шаҳар-туман ҳокимликлари ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари иштирокида 5 ноябрь куни оммавий қабул ўтказилади.
Аҳоли билан очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзсувтаъминоти» АЖ, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, «Тошкент шаҳар минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» ДУК, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, «Махсустранс» ИЧБ ДУК ва бошқа қатор идоралар раҳбарлари фуқароларни қабул қилади.
Оммавий қабул жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 10:00да Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги «Ўзэкспомарказ» биносида бўлиб ўтади.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |