Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Вилоят ҳокими сайёр қабул ўтказди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Янги Андижон шаҳрида сайёр қабул ўтказди.

Турли муаммо ва масалалар бўйича мурожаат қилган фуқаролар билан вилоят ҳокими, прокуратураси, ички ишлар, солиқ бошқармалари ҳамда қатор вилоят ташкилотлари раҳбарлари бевосита суҳбатлашди, одамларнинг муаммолари тингланди, мурожаатлар имкон қадар шу ернинг ўзида ҳал этилди.

– Бу каби қабулларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Президентимиз олдимизга қўяётган энг биринчи вазифа - одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга, оғирини енгил қилишга кўмаклашиш,  – дейди вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов. – Қолаверса, бу каби мулоқотлар бизгача етиб келмаётган муаммолардан хабардор бўлишга, жойлардаги муаммоларни бартараф этишга ёрдам беради.  

Сайёр қабул давомида фуқароларнинг ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, темир-бетонли электр симёғочлар ўрнатиш, эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, даволаниш учун имтиёзли йўлланма, моддий ёрдам олиш, уй-жой ажратилиши, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун ер, имтиёзли кредит олиш  ва бошқа масалаларга оид 300 дан зиёд мурожаатлар қабул қилинди.

Қабул давомида ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, турли даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарларнинг аҳоли вакиллари билан мулоқотлари одамларнинг орзу-истаклари, талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларга имкон қадар кўмак бериш, мавжуд муаммолар ечимини топишга имкон бермоқда. Қолаверса, Президентимиз ташаббуси билан одамларнинг муаммо ва ташвишларини ҳал этиш, оғирини енгил қилиш йўлида олиб борилаётган бу каби ишлар юртдошларимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар