Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Янги ҳоким ишни ёшлар муаммоларини тинглашдан бошлади

Термиз шаҳрига янги тайинланган ҳоким Ўктам Тўраев илк учрашувини ёшлар билан ўтказди. “Чегара” маҳалласида бўлиб ўтган учрашувда секторлар, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда 1-сектордаги “Боғзор”, “Мангузар”, “Чегара” ва “Меҳробод” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари иштирок этди.

Дастлаб, Ёшлар ишлари агентлиги Термиз шаҳар бўлими томонидан жорий йилнинг 9 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар бўйича тақдимот қилинди. 

Очиқ мулоқот кўринишида ўтказилган учрашувда ёшларнинг муаммолари тингланиб, аксарияти жойида ҳал этилди. Хусусан, ишга жойлашиш, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи ёш оила фарзандларига соғлигини тиклаш ва жарроҳлик харажатларини тўлаб бериш, талабаларнинг шартнома тўлови каби масалалардаги мурожаатларига белгиланган тартибда амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Шунингдек, бажарилиши муддат талаб этадиган мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқ берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар