Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Навоийда мурожаатлар бўйича зарур чоралар кўрилмоқда

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Кармана туманида жойлашган «Қизилқумсемент» АЖ сиҳатгоҳида ҳудуд аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ўтказди.

Қабулда Навбаҳор ва Кармана туманлари ҳамда Навоий шаҳридан жами 150 нафарга яқин аҳоли вакиллари иштирок этиб, вилоят раҳбарига ўз муаммолари бўйича мурожаат қилдилар. 

Тадбирда корхона ва ташкилотлар, ҳудудий бошқарма ва муассасалар ҳамда сектор раҳбарлари тегишлилига кўра мурожаатлар ечимини бўйича вазифа ва топшириқлар олдилар. 

Сайёр қабулда бандлик, йўл таъмири, соғликни тиклаш, моддий ёрдан ва имтиёзли кредит ажратилиши каби масалалар бўйича жами 120 тадан зиёд мурожаат тингланиб, уларнинг 50 фоизидан кўпроғининг ечими ўз жойида таъминланишига эришилди. 

– Ўтган сайёр қабулда ўзим ва турмуш ўртоғимнинг бандлигини таъминлашга кўмак сўраб мурожаат қилган эдим, – дейди Кармана тумани «Шибзон» маҳалласида истиқомат қилувчи Дилдора Норбўтаева. – Вилоят раҳбари масъулларга оилавий аҳволимизни ўрганиш ва иш билан таъминлаш бўйича топшириқ берганди. Айтилган муддатда иккаламиз ҳам «Навоий иссиқлик электр станцияси» АЖга ишга қабул қилиндик. Очиғи, муаммомиз бунчалик тез ҳал бўлишини кутмагандим, ҳозир иккаламиз ҳам ишлаймиз, бунинг учун давлатимиз ва вилоятимиз раҳбариятига катта раҳмат. 

Сайёр қабулда ечими муддат ва маблағ талаб қиладиган мурожаатлар бўйича ҳам зарур чоралар белгиланиб, шахсан вилоят раҳбарининг назоратига олинди, дея хабар беради Навоий вилояти ҳокимлиги  ахборот хизмати. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар