Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Мурожаатлар аксарияти жойида ҳал этилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Ангор туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш учун оммавий сайёр қабул ўтказди.

Туманнинг Шарқ гули маҳалласида ташкил этилган очиқ мулоқотда Ангор, Шеробод, Музработ, Қумқўрғон, Бойсун туманлари ва Термиз шаҳридан келган 217 фуқаронинг 264 муаммоси тингланди.   

–Фарзандим уч ёшга тўлди, – дейди Ангор туманидаги Каттақум маҳалласида яшовчи Р.Қурбонова.– Қулоқлари эшитмайди, нутқи йўқ, гапиролмайди. Шу масалада вилоят ҳокимига мурожаат этиб, даволатиш учун маблағ сўрадим. Дардимни эътибор билан тинглаган ҳоким мутасаддиларга маблағ масаласида ёрдам беришни тайинлади. Шифокорларга қизимнинг соғлигини доимий назорат қилиб туриш бўйича тегишли топшириқларни берди. Бундан жуда мамнун бўлдим.  

Ангор туманидаги Хўжанқон маҳалласида яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Хурсаной Бобоқулова уй-жойини таъмирлаш учун кредит маблағи ажратилишида ёрдам сўради. Вилоят ҳокими  мурожаатчининг молиявий аҳволи ва оилавий шароити тўғрисида етарли маълумотга эга бўлгач, Х.Бобоқулованинг уй-жойи кредит маблағи ҳисобидан эмас, ҳомийлик ёрдамида таъмирлаб бериладиган бўлди. 

Сайёр қабулда шунингдек, Шеробод, Музработ, Қумқўрғон, Бойсун туманлари ва Термиз шаҳридан келиб, ичимлик ва оқова суви, ички йўллар таъмири, электр ва газ таъминоти, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот каби масалаларда мурожаат этган фуқароларнинг муаммолари ҳам шу ернинг ўзида ўрганилиб, ҳал этиш йўллари изланди.  

Беш соат давом этган очиқ мулоқотда ўртага ташланган 43 та масала жойида ҳал этилди. Ер ажратиш билан боғлиқ 4 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди. Ечими маълум вақт талаб этадиган 217 та муаммони ҳал этиш учун тегишли муддат белгиланиб, ижроси қатъий назоратга олинди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар