
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Жаҳон банки билан ҳамкорликда "Ўзбекистондаги қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш" лойиҳасини амалга оширмоқда.
Қўмита ахборот хизмати маълумотига кўра, лойиҳанинг мақсади -- чекка қишлоқ ҳудудларидаги "Aёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, бандлигини таъминлаш ҳамда иқтисодий имкониятларини кенгайтиришдан иборатдир.
Бу лойиҳа Президентимизнинг 2019 йил 7 мартдаги "Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2020 йил 11 августдаги "Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорлари ижроси асосида қабул қилинган.
Лойиҳа Япония ижтимоий ривожланиш фондининг грант маблағлари ҳисобига 2022-2024 йилларда Фарғона ва Жиззах вилоятларининг 4 тадан туманларидаги маҳалларида амалга оширилиши мўлжалланмоқда.
Лойиҳанинг амалиётга жорий этилиши натижасида 3 минг 500 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар бошланғич молиявий саводхонлик ва тадбиркорлик кўникмаларига эга бўлади. Шундан 350 та энг яхши бизнес лойиҳалар учун 1,5 миллион AҚШ доллари ажратиш орқали ҳудуддаги аёллар тадбиркорлик фаолиятига жалб этилади. Грант доирасида молиялаштирилмаган бизнес лойиҳалар белгиланган тартибда тижорат банклари орқали амалга оширилади.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |