
Жиззах вилояти Дўстлик туманида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари, генерал майор Ғайрат Қодиров туман ҳокими Шавкат Дарвешев, туман секторлари раҳбарлари иштирокида оммавий қабул ташкил этилди.
Қабул аввалида эҳтиёжманд оилаларнинг 5 нафар фарзандига, сафарбарлик чақирув резервида хизматни ўташи учун яна 2 нафар ёшга ҳайдовчилик гувоҳномаси учун тўлов маблағлари ўтказиб берилди, бир гуруҳ ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга микротўлқинли мини-печ, 16 ёшга тўлган 2 фуқарога Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталар топширилди. Бундан ташқари, 5 нафар ташаббускор ва фаол ёшлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Мулоқотда мурожаатчилар ўзларини қийнаётган ижтимоий-маиший, иқтисодий ва ҳуқуқий масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам сўради. Жумладан, йўлларни таъмирлаш, алимент ундириш, иш билан таъминлаш, тижорат банкидан кредит маблағлари олиш, электр трансформаторларини ўрнатиш, электр таянчларни алмаштириш кераклиги айтилди. Қабул давомида 25 нафар фуқаронинг мурожаатлари мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирокида ҳал этиладиган бўлди.
Оммавий сайёр қабулда кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Вақт ва маблағ талаб этадиган муаммолар ижросини таъминлаш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ижроси назоратга олинди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |