Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Халқ таълим вазири иқтидорли ўқувчилар билан учрашди

Иззатбек Юсупов Фарғона вилояти Фурқат туманидаги 13-мактабнинг 7-синф ўқувчиси. Тил ўрганишга иштиёқи баланд ўсмир йигит рус ва инглиз тилларини мукаммал билади.

Эътиборлиси, Иззатбек инглиз тилидан қўшимча дарсларга бормайди. Дарсдан кейин бўш вақтида онаси билан инглиз тилида суҳбатлашади, биргаликда дарс тайёрлайди. Олган билимларини бошланғич синф ўқувчиларига кичик дарс машғулотлари ташкил этиб, ўргатади. Тил ўрганиш ва ўргатишдан бўш вақтида шеър ва ҳикоялар ҳам ёзади.

“Камалак юлдузлари” фестивалининг вилоят босқичида “назм ва нашр” йўналишида иштирок этган Иззатбек биринчи ўринни қўлга киритиб, мамлакат босқичида қатнашди. Унинг “орзулар баҳори” шеърий тўпламида дастлабки ижодидан намуналар чоп этилган. Иззатбекнинг шеър ва ҳикоялари турли нашрларда мунтазам равишда эълон қилинмоқда. “Нон иси”, “Йўл-йўлакай”, “Совға” номли ҳикоялари шулар жумласидан.  Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов иқтидорли ўқувчилар Иззатбек Юсупов ҳамда Заҳрохон Раҳматуллаева билан учрашди. Самимий  суҳбат тарзида ўтган учрашувда вазир Иззатбек ва Заҳрохон каби иқтидорли ўқувчилар сони янада кўпайиши, мактабда таълим олаётган ҳар бир ўғил қиз “ватаним учун нима қилдим?” деб ўзига ўзи савол бериши, Ўзбекистон ривожи учун ўз билими билан ҳисса қўшиши зарурлиги таъкидлади. Ўқувчиларнинг замонавий билимларни пухта эгаллашлари учун зарур тавсия ва таклифларини билдирди.  

Иззатбек Юсупов инглиз ва рус тилларини мукаммал ўрганаётгани, бўш вақтида бошланғич синф ўқувчиларига ҳам тил ўргатиши, шеъриятга қизиқиши ҳақида фахр билан сўзлади. Шу мактабнинг 8-синф ўқувчиси Заҳрохон Раҳматуллаеванинг теран фикрлари, кенг дунёқараши суҳбат давомида яққол кўзга ташланди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар