Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Сўхлик отахон: “Ёшларга насиҳатим – ҳалол меҳнат қилинг, албатта, ажрини кўрасиз”

Фарғона вилояти Сўх туманида хушхабарлар доимо катта шодиёнага айланиб кетади. Президентимизнинг “Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ фаолларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан туман нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли Сувҳиддин ота Шарофиддинов “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирлангани ҳам шундай бўлди.

Равон қишлоғидаги отахоннинг хонадонидан қутлагани келганларнинг қадами узилгани йўқ. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигидаги секторлар раҳбарлари отахонни табриклагани уларнинг хонадонида бўлди. Отахонни ушбу юксак мукофот билан табриклаб, анчагина гурунглашди.  

– Меҳнат ва сидқидилдан қилинган саъй-ҳаракат, Ватан равнақига ҳисса қўшган инсон албатта, натижага, самарага эришади. Инсон ҳалол меҳнат қилсагина камолотга етади, ҳурмат ва иззатга сазовор бўлади. Бугун мендан бахтли инсон йўқ, чунки Президентимизнинг эътибори туфайли Ватаннинг ушбу юксак мукофотига сазовор бўлдим.

Бу мукофот эътибор ва эътироф натижасидир. Ёшларга насиҳатим – ҳалол меҳнат қилинг, албатта, ажрини кўрасиз, - дейди отахон. 

Сувҳиддин ота Шарофиддиновнинг асл касби - ўқитувчилик. Бир неча йил бошланғич синфлар муаллими сифатида фаолият олиб борган. Ҳаётининг асосий қисмини халқ хизматига бағишлаган. Нафақага чиққунга қадар маҳалла раиси бўлиб ишлаган Сувҳиддин ота бугун қарилик гаштини сурмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар