Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Зойир Мирзаев муаммоларни ўрганди

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг навбатдаги сайёр қабули Бекобод шаҳрида ташкил этилди.

Унда 300 нафардан ортиқ Бекобод туман ва шаҳридан Бўка, Оққўрғон яна қатор ҳудудлардан келганлар муаммолари тингланди. Мурожаатларнинг 40 таси жойида бартараф этилди. Қолганларига қонун доирасида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Асосан аҳоли мактабгача таълим, тадбиркорлик, йўл қурилиши, электр тармоқлари, ишга жойлаштириш ва моддий-кўмак каби масалалар юзасидан мурожаат қилди.

– “Турон” маҳалласида яшаймиз, дейди Муҳаббат Холматова.– Йўлларимиз бунёд этилибдики, асфальт кўрмаган. Боз устига шағалларини “ер ютган”ми қишда лой, чангда тупроқдан тўзийди. Ишонсангиз ўтган йили тойиб кетиб, қўлим синди. Қариганда азобини тортяпман. Тез ёрдамни чақирсак йўл ёмонлигидан шикоят қилишади. Вилоят ҳокимига бор гапни айтдик. Чорасини топишга ваъда берди. 

“Сайҳун” маҳалласида яшовчи Зилола Мирзақуловани фарзанди Қудрат Мухторов бу йил 18 ёшга кирди. Айни вақтда у суяк кўчириш жарроҳлик амалиётига мухтож. Унга 6 миллион сўм пул ажартиладиган бўлди. Яна бир фуқаро Замира Шодиева “Симентчи” маҳалласида истиқомат қилади. 

Турмуш ўртоғининг вафотидан кейин оилавий шароитида етишмовчиликлар бошланган. Ўзининг икки ҳамда васийлигидаги 1 нафар боланинг моддий таъминотидан ортиб уйини таъмирлашга маблағ жамғара олмаётганди. Тутдай тўкилай деб турган хоналарда яшаш ноқулай. Аёл мавжуд шароитини очиқлади. Унинг сўзлари инобатга олиниб, уй таъмири учун 7 миллион сўм ажратиш белгиланди.

Қабулдаги ҳар бир масала бўйича мутасаддиларга зарур топшириқлар берилди. Амалга оширилиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар