
Жорий йилнинг 25 июль куни Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ўринбосари Ш.Чўллиев фуқаролар қабулини ўтказди.
Сенат девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими томонидан ташкил этилган мазкур қабул жараёнига 40 дан ортиқ фуқаролар ташриф буюриб, ўзларини қийнаётган муаммолар бўйича мурожаат қилди.
Қабул жараёнида 18 нафар фуқарога мурожаатларда кўтарилган масалалар ечими юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. 22 нафар фуқаронинг мурожаатлари «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун нормалари асосида тегишли тартибда расмийлаштирилди.
Мурожаатларнинг асосий қисмини ижтимоий соҳа ҳамда суд-ҳуқуқ масалалари ташкил этди.
Сенатор томонидан мурожаатларни тўлиқ ўрганиб чиқиш ҳамда натижалари бўйича қонуний қарор қабул қилиш юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар, ҳудудлардаги масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |