Юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида кенг кўламли бунёдкорлик, қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин тус олган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Обод маҳалла” дастури тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги тўртта маҳалла “Обод маҳалла” дастурига киритилган эди. Бу маҳаллаларда қурилиш, ободонлик ишлари амалга оширилди.
Авайхон маҳалласида ўтказилган тадбир “Обод маҳалла” дастурининг тумандаги якунига бағишланди.
Ёмғирли кун бўлишига қарамай, ўз маҳалласининг обод ва кўркам масканга айланганини кўтаринки руҳда, қувонч билан қабул қилаётган ёшу қари бир жойда жам бўлди.
Қисқа муддатда Авайхон маҳалласидаги кўп қаватли уйлар атрофидаги ноқонуний қурилмалар тартибга келтирилди. Кўп қаватли уйларнинг 80 кириш йўлаги таъмирдан чиқарилди. Ички йўлларга 8 минг квадрат метр асфальт, кўп қаватли уйлар олд қисмидаги йўлакларга 2470 квадрат метр бетон қопламаси ётқизилди, кириш йўлакларидаги ромлар замонавийсига алмаштирилди. 14 лифт жорий таъмирдан чиқарилди, 13 электр тақсимловчи шитлар янгиланди, 5 уйнинг ертўла қисмидаги муҳандислик тизимларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. 8 янги болалар майдончаси қурилди. Маҳалладаги 105 темир гараж бузиб ташланиб, уларнинг ўрнига 4 очиқ турдаги янги автотураргоҳлар қурилди. Олтита кўп қаватли уйларнинг фасад қисми янги қиёфага кирди. Шунингдек, маҳаллага 50 дан зиёд кузатув камераси ўрнатилди.
Бундан ташқари, маҳалла тўйига тўёна сифатида 193-мактабгача таълим муассасасининг очилиши болажонларга ўзгача совға бўлди. Маҳалла аҳлининг кўп йиллик орзуси Мирзо Улуғбек туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 8-сонли оилавий поликлиникасининг очилиши бу ерда истиқомат қилаётган барча оилаларга бирдек манзур бўлди. Бир сўз билан айтганда, буларнинг барчаси аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга оид ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир.
Н.Усмонова, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |