Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Қорақалпоғистонда ўрганиш ишлари давом этмоқда

Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойи бошида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича Комиссия аъзолари ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

Комиссия олдига қўйилган вазифалар ижросини бажариши учун гуруҳларга бўлинган ҳолда ўрганишлар олиб бормоқда.  Ҳар бир гуруҳ фаолиятида шаффофликни таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳужжатлаштирилмоқда. Шу жумладан, улар аудио, фото ва видео воситалари ёрдамида қайд этилмоқда. 

Омбудсман ахборот хизматидан маълум қилишларича, Комиссия аъзолари дастлаб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали, Марказий шифохонада даволанаётган беморлар билан суҳбатлашиб, юз берган воқеаларда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари билан боғлиқ ҳолатларни ўрганди. 

Шунингдек, Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг ҳарбий госпитали ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий госпиталида даволанаётган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар идоралари ходимлари билан мулоқотлар қилинди. Суҳбат давомида намойишчилар ва ҳарбий хизматчилар хатти-ҳаракатлари ўрганилди. 

Бундан ташқари, комиссия аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси суд тиббий экспертиза марказига ташриф буюриб, воқеалар билан боғлиқ барча керакли материаллар билан танишдилар. 

Комиссия аъзоларининг ўрганишлари давом этмоқда. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар