
Ҳудудларда аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш, айниқса, кўп қаватли уйлар аҳолиси учун яратилаётган имкониятларни кенгайтириш, турар-жойларни замонавий коммунал сервис хизматлари билан таъминлаш муҳим масалалардандир.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов соҳада амалга оширилаётган ишлар ва ислоҳотларнинг боришини кўздан кечириш мақсадида Бухоро вилоятига ташриф буюрди.
Вазир дастлаб, Бухоро шаҳрида жойлашган "City centre" бошқарув сервис компаниясида бўлди. Мазкур бошқарув сервис компанияси томонидан ҳудуддаги кўп қаватли уйлар аҳолиси учун яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятларни бирма-бир кўздан кечирди.
Аҳолига техник хизмат кўрсатиш билан бир қаторда компания қошида замонавий коммунал сервис хизматлари фаолияти йўлга қўйилганлигини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлади. Бошқарув сервис компанияси фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан зарурий тавсиялар ва кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг вазир ҳудуддаги яна бир бошқарув сервис компанияси —"Бухоро коммунал сервис"да бўлиб, компания томонидан амалга оширилаётган ишлар кўлами билан танишди. Фаолиятни янада яхшилаш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар кўламини янада кенгайтириш юзасидан тегишли тавсилар берилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |