Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Қорақалпоғистонда хайрия акцияси ўтказилди

Халқ таълими вазирлиги томонидан Қурбон ҳайити муносабати билан кам таъминланган оила фарзандалари, саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчилар ҳамда фаxрий ўқитувчилар ҳолидан ҳабар олиш ва уларни байрам билан табриклаш акцияси ташкил этилди.

Акция давомида Қорақалпоғистон Республикасида халқ таълими соҳасида кўп йиллар давомида меҳнат қилиб келган ўқитувчилар рўйхати шакллантирилди. Рўйхат асосида ўқитувчи ва ўқувчилар ҳолидан хабар олинди.

Жумладан, Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири Аҳмед Наримбетов Нукус шаҳридаги 25-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олаётган кам таъминланган оила фарзанди ҳамда  соғлиғида нуқсони бор якка тартибда таълим олаётган ўқувчига бадиий адабиётлар тўплами ҳамда спорт анжомлари улашди.

Кўп йиллик самарали меҳнати учун ўқитувчи О. Камаловга Қурбон ҳайити муносабати билан Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти номидан эсдалик совғалари берилди.

Шунингдек, 173 нафар фахрий ўқитувчи ҳолидан хабар олиниб, улар ҳам рағбатлантирилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар