2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Эркинжон Турдимов: “Аввало ёшлар ўзлари танлаган соҳа ва йўналиш бўйича пухта билим олиши, ўз ишининг устаси бўлиши лозим”

Самарқандда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида кеча бошланган ёшлар фестивалининг биринчи куни вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари ҳокимлари бошчилигидаги йигит-қизларнинг “Заковат” интеллектуал ўйини ҳамда Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ва Самарқанд давлат тиббиёт университети томонидан ташкил этилган маданий дастурлар билан якунланди.

“Заковат” интеллектуал ўйинида биринчи ўринни Пайариқ тумани жамоаси, иккинчи ва учинчи ўринларни Нарпай ва иштихонлик ёшлар эгаллади. Ғолиб жамоаларга 500, 300 ва 200 тадан китоблар ҳамда пул мукофотлари берилди. 

Фестивалнинг иккинчи кунги тадбирлари Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида “Ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашуви” билан бошланди. Учрашувда бугунги кунда вилоятдаги корхона ва ташкилотларда мавжуд ҳамда яратилиши кўзда тутилган иш ўринлари, касб-ҳунар эгаллаган, маълум бир мутахассислик дипломига эга ёшларни ишга жойлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар, бу жараёндаги муаммо ва камчиликлар ҳақида сўз юритилди. 

Э.Турдимов битирувчи, корхона ва ташкилотлар ҳамда олий ўқув юртлари ўртасида тузилаётган уч томонлама шартнома тизими ўзини оқламаётгани, бу муаммони вақтинча яшириб туришгагина хизмат қилаётганини таъкидлади.

– Аввало ёшлар ўзлари танлаган соҳа ва йўналиш бўйича пухта билим олиши, ўз ишининг устаси бўлиши лозим – деди вилоят ҳокими. – Ҳозир дипломли ёшлар кўп, иш берувчи энг билимли, ўз соҳасини яхши билган мутахассисни ишга олади. Замон талаби шундай. Лекин, бошқа ёшларимиз ҳам ишсиз қолмаслиги керак. Ўзига, салоҳиятига яраша иш топиб беришимиз, тадбиркорликка йўналтиришимиз, хуллас, бўш қолдирмаслигимиз зарур.

Учрашувда ёшлар ишга жойлашиш юзасидан мурожаат қилиш билан бирга ўз таклифларини ҳам билдирди. Вилоят ҳокими эса битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича платформа яратиш таклифини айтди.

– Учрашувда бир неча таклиф ва саволларимни ўртага ташладим, – дейди Самарқанд давлат университети битирувчиси Моҳинур Рўзиева. – Тўрт йилдан бери “Ўзбекистон хотин-қизлари: ўтмиш ва бугун” мавзусида, яъни гендер тенглик масаласида илмий изланиш олиб боряпман. Шундан келиб чиқиб, вилоятимизда хотин-қиз раҳбарлар тайёрлаш масаласига эътибор қаратиш бўйича таклиф билдирдим. Ҳокимимиз бу таклифни қўллаб-қувватлади. Шахсан мени вилоят ҳокими ўринбосарига “устоз-шогирд” анъанаси бўйича бириктирди. 

Учрашувда битирувчилар мурожаатлари ечими бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Айни пайтда фестиваль доирасида вилоятдаги умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ўртасида 14 фандан “Вилоят ҳокими олимпиадаси” ўтказилмоқда. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар