Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Мўйноқда “Нуронийлар маскани”нинг янги биноси фойдаланишга топширилди

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани марказида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда “Нуронийлар маскани”нинг янги бинолари фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда маҳаллалар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ёши улуғ инсонлар, кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлашга  қаратилаётган эътибор ҳақида сўз борди. Янги бинолар ҳудуд аҳолиси, шу жумладан нуронийларнинг маданий дам олиб, вақтларини мазмунли ўтказишларига хизмат қилади.

Оила, хотин-қизлар ва кекса авлод вакиллари билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлашда мазкур масканлар фаолияти муҳим ўрин тутади.

Тадбир иштирокчилари масканда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар