2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Бош вазир ўринбосари сайёр қабул ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова пойтахтимиздаги Яшнобод туманида сайёр қабул ўтказди.

Қўмита матбуот хизматига кўра, сайёр қабулда туман ҳокими, ички ишлар мутасаддилари, молия ҳамда қурилиш бошқармаси, туман тиббиёт бирлашмаси вакиллари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази вакиллари иштирок этди. 

Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамовага асосан субсидия олиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, шунингдек, алимент ундириш, ажрим масалаларида мурожаатлар йўлланди. Шунингдек, нотинч оила вакиллари муаммолари тингланди. Тиббий кўмакка муҳтож бўлган фуқаролар мурожаати ҳам эътибордан четда қолмади. 

Зулайҳо Маҳкамова тумандаги “Аҳмад Яссавий” маҳалласида олиб борилган ишлар билан ҳам яқиндан танишди. У ерда ташкил этилган “Оналар боғи” ҳамда “Уч авлод боғи”да ҳудуд аҳолиси маданий ҳордиқ чиқаришлари учун зарур шароитлар яратилган. Бундан ташқари Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси мутасаддилари кўп қаватли уйлар ертўласидан унумли фойдаланган тадбиркорнинг ўқув марказида ҳам бўлди. Шу ерда фаолиятини йўлга қўйган “Аурум” тикув корхонасида бандлиги таъминланган 20дан ортиқ хотин-қизлар билан учрашди. Мазкур тикув корхонасида турли спорт кийимлари тикилиб, маҳаллий тадбиркорларга етказиб берилмоқда.  

Қўмита раиси тумандаги Мономарказда ҳудуд хотин-қизлар фаоллари билан ҳам учрашди. Учрашув давомида фаолларнинг ваколатлари, вазифалари, мурожаатчилар билан ишлаш тартиблари билан танишди. Жойларда истиқомат қилувчи хотин-қизлар давлат томонидан ажратиладиган турли имтиёз ва имкониятлардан бехабар эканлигини хотин-қизлар фаолларининг суст ишлаётгани билан баҳолади.  

Бундан ташқари Зулайҳо Маҳкамова Сергели туманидаги “Мададкор” маҳалласига ташриф буюриб, у ерда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари томонидан маҳаллаларда ташкил этилган ишлар кўргазмаси билан ҳам яқиндан танишди. Маҳалла хотин-қизлар фаоли ишини самарали ташкил этиш ҳамда хотин-қизлар билан ишлашда олиб борилаётган чора-тадбирлар бўйича ҳамкор ташкилотлар тақдимотида ҳам иштирок этди.  

Сектор раҳбари, туман ҳокими ёрдамчиси ҳамда ҳамкор ташкилот вакиллари билан ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолининг мурожаатлари тингланди.  

Шундан сўнг З.Маҳкамова маҳаллада мавжуд муаммоларни, айниқса ажрим, ҳимоя ордери, нотинч оилалар билан ишлаш, пробация ҳисобида турувчи оилаларга кўмак бериш, уларни иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги мақсадли жамғарма томонидан имкон қадар ёрдам беришга оид имкониятлар хусусида батафсил тўхталди. 

Мутасадди хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни қўшимча касбга ўқитиш бўйича мономарказларга жалб этиш, ўз-ўзини банд қилиш борасида қилиниши зарур бўлган ишлар ҳақида гапирар экан, бу борада Тошкент шаҳрида ўзига хос тажриба борлигини ва мана шу тажрибани бутун республикага оммалаштириш кераклигини таъкидлади. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар