
Самарқанд вилояти Ургут туманида Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов ҳамда туман ёшларининг учрашуви ўтказилди.
Ёшлар ойлиги доирасида ташкил этилган тадбирда дастлаб қўмондон Қуролли Кучларимиз ташкил топишининг ҳуқуқий асослари, тузилиши ва таркиби, армияни шакллантиришда босиб ўтилган машаққатли йўл ҳақида гапириб берди.
Шунингдек, миллий армиямиздаги ислоҳотлар, мамлакатимиз мудофаа салоҳияти, ҳарбий хизматчиларнинг Халқаро армия ўйинларида эришган натижалари тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Ургутлик ёшлар ҳарбий бўлиш ва бунинг ўзига хос талаблари, қўмондоннинг ҳаёт йўли ва фаолияти билан қизиқди. Бу борадаги кўплаб саволларга О.Саидовдан жавоблар олди. Тадбир якунида қўмондон бир гуруҳ ёшларга бадиий адабиётлар тўплами, спорт анжомлари ҳамда эсдалик совғаларини топширди.
Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан намойиш этилган ҳарбий-техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳамда ҳарбий оркестр жамоаси томонидан намойиш этилган концерт дастури ёшларга кўтаринки кайфият бағишлади.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |