Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Қишлоқлар обод, аҳоли мамнун

Кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда ўзгаришлар амалга оширилмоқда, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси тубдан ўзгариб, бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Навоий вилоятида ҳам қишлоқлар, маҳаллалар қиёфасини тубдан янгилаш ва ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилиб, обод гўшалар сони йил сайин ортиб бормоқда.

Бунда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларининг ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида ҳудудларнинг йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари янгиланиб, янгидан-янги ижтимоий соҳа объектлари қурилмоқда.

Кармана тумани “Малик” маҳалласидаги Узумзор ва Гулшан қўрғонларида “Обод қишлоқ” дастури доирасида дастлабки бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари бошланди.

Аҳоли билан ташкил этилган учрашувда дастур доирасида Узумзор ва Гулшан қўрғонларида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳақида маълумот берилиб, ушбу амалий ишларда маҳалла аҳлининг ҳам фаол бўлиши катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

“Обод қишлоқ” дастури доирасида жами 26 миллиард 578 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви, электр энергияси, табиий газ тармоқларини ўтказиш, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, тиббиёт муассасасини реконструкция қилиш, маҳалла гузари, мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти биноларини қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Бугунги кунда дастур доирасидаги кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган. Хусусан, махсус техникалар ёрдамида таъмир талаб йўлларга қум, шағал ётқизилмоқда.

Шунингдек, малакали шифокорлар томонидан аҳоли кенг қамровли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, касаллик аниқланган фуқароларга шифохонада даволанишлари учун йўлланмалар берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар