Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Адлия хонадонингизда

Самарқанд вилояти адлия бошқармаси “Инсон қадри учун” тамойили асосида нотариал палатанинг вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда аҳолининг муаммоларини ўрганиш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган лойиҳани бошлади.

Бунда адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ бўлимлари, юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари, нотариуслар ўзларига бириктирилган маҳаллаларда бўлиб, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторлари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатган ҳолда ҳафтанинг ҳар шанба куни хонадонма-хонадон юрган ҳолда фуқаролар билан мулоқотда бўлмоқда. 

— Лойиҳага 400 нафарга яқин тизим ходимлари жалб қилинган, — дейди Самарқанд вилояти адлия бошқармаси масъул ходими, лойиҳа бошқарувчиси Ориф Муҳаммадиев. — Улар босқичма-босқич вилоятдаги ҳар бир маҳаллада бўлишади. Жумладан, лойиҳанинг дастлабки кунида 300 та маҳаллага кирилди. Ҳар бир хонадоннинг ижтимоий аҳволи, уларни қийнаётган, қизиқтираётган масалалар ўрганилмоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда. 

Шунингдек, маҳалланинг ижтимоий-маънавий муҳитидан келиб чиқиб, кенг аҳоли қатлами орасида ер сотиш, коррупция, одам савдоси, безорилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши курашишга қаратилган тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда. Муҳими, тадбир давомида ҳар бир фуқаро ўз маҳалласидан чиқмаган ҳолда ҳуқуқий муаммолари юзасидан бепул ҳуқуқий маслаҳат олиш имконига эга бўлмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар