2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Оммавий қабуллар: хўжайлилик фуқаро 60 ёшида ўз уйига эга бўлди

Президент Халқ қабулхоналари томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил этилаётган “Инсон қадри учун” ғояси асосидаги оммавий қабуллар Беруний туманининг “Қиёт”, Қўнғирот туманининг “Туркистон”, Чимбой туманининг “Тазгара” овулларида, шунингдек, Хўжайли туманининг “Жанқўнғирот”, Нукус шаҳрининг “Жеке терек” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб ўтди.

Асосан олис ва чекка, чегарадош ва ижтимоий-иқтисодий аҳволи нисбатан оғир ҳудудларда ўтказилган қабулларда ҳар бир масала ҳудудий мутасаддилар ва мурожаатчилар иштирокида муҳокама қилинди, муаммоларга ечим топиш учун бор куч-имконият сафарбар қилинди. Бош прокуратура масъуллари 340 та масаланинг 143 тасини жойида ҳал қилди. Қабулга келган инсонларнинг муаммолари турфа, тақдирлари турли, бироқ уларни биргина туйғу – қонун устуворлиги таъминланиши, адолат ва ҳақиқат қарор топишига ишонч, муаммосига ечим топиш умиди бирлаштириб турибди. 

Бу жараёнда Президент Халқ қабулхоналари ва 2 секторга ижтимоий уй билан таъминлаш бўйича йўлланган мурожаатлар маҳаллий ҳокимликлар, ҳудудий махсус комиссиялар билан бирга кўриб чиқилгани катта ҳаёт йўлига чиқиб олиш учун нажот сўраб келган тўрт нафар аёлнинг ҳам кўп йиллик орзу-умидини рўёбга чиқарди. Хўжайлилик Азима Одилова айни шу каби мурожаатларидан сўнг 60 ёшида ўз бошпанасига эга бўлди. Ёши бир жойга борганда ҳам ижарама-ижара юрган аёлга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида турар жой ажратилди. Шу ернинг ўзида Азима опа каби яна 2 нафар хўжайлилик оғир ижтимоий аҳволдаги аёлнинг ҳам мушкули осон бўлиб, уларнинг кўп йиллик дарду ташвиши ариди.

Икки нафар фарзанднинг онаси Сарвиноз Худойбергенованинг турмуш ўртоғи ўтган йили вафот этгач, рўзғор юки аёлнинг елкасига тушди. Ҳолбуки бу оилани 2014 йилдан буён уй-жой масаласи қийнаб келар, тўрт хўжалик бир хонали уйда кун кечиришга мажбур эди. Бугунги оммавий қабулга нажот истаб келган Сарвиноз ва унинг фарзандларига ҳам Хўжайли туманидаги ижтимоий шаҳарчадан бир хонали уй ажратиб берилди. Хўжайлилик Рита Қалбаева эса қабулга Бош прокуратура масъулларидан болаларининг ҳалол ҳаққи – бир неча ойдан буён тўланмаган алимент пулларини ундириб беришни сўраб келган эди. Мурожаатидан сўнг Мажбурий ижро бюроси ходимлари бу масалани ҳал қилди. Собиқ турмуш ўртоғи 3 нафар фарзандининг алимент пуллари эвазига уларга уй олиб берди. 

Иш билан таъминлаш масаласида амалий ёрдам сўраган 6 нафар инсонга 30 сотих ер майдони ажратилди, 22 нафар мурожаатчи ишга жойлаштирилди. Ўзини ўзи банд қилиши учун оғир ижтимоий аҳволдаги 30 нафар хотин-қизга тикув машинаси ва пишириқ тайёрлаш печлари, 2 нафар фуқарога томорқа ерларини суғориши учун насослар, 5 нафар мурожаатчига паррандачилик инкубатори олиб берилди.

 Мурожаатлар ечими меҳр, саховат ва бағрикенглик айёми – Рамазон ҳайити арафасидаги эзгу амалларга уланди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож 7 та оила фарзандига олисдаги мактабларга қатнаши учун ички имкониятлар ҳисобидан велосипед совға қилинди, 6 та шундай оила фарзандига эса сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўташи учун тўлов бадаллари, 7 нафар талабанинг шартнома пули тўлаб берилди. 

Олий суд, Қорақалпоғистон Республикаси, шаҳар ва туман судлари масъуллари биргаликда 236 та масалани кўриб чиқиб, шунинг 86 тасига жойида ечим топди. Жиноят ишлари бўйича Қўнғирот, Хўжайли, Тахиатош, Шуманай, Тўрткўл туманлари ва Нукус шаҳри судлари мурожаатлар асосида ташкил қилган сайёр суд мажлисларида 37 та иш кўриб чиқилди. Албатта, бу мурожаатчиларнинг барчаси айбини тан олган, шунга мос белгиланган жазонинг маълум қисмини ўтаган, қилмишига минг пушаймон бўлиб ҳаётини ўнглаб олиш учун яна бир имкон сўраганлардир.

 Суд мажлисида ҳар бир иш батафсил кўриб чиқилиб, барча томон тинглангач, ҳудудлардаги ички ишлар органлари пробация гуруҳлари тақдимномалари асосида 28 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин шартли озод этилди, 8 нафар шахсга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси енгилроғи билан алмаштирилди, тарафлар ярашганлиги муносабати билан битта жиноят иши тугатилди.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ҳам кўплаб масалалар кўриб

чиқилди, иш ҳақи, алимент ундириш бўйича 19 нафар мурожаатчининг даъво аризаси қаноатлантирилди. Бир қатор оилалар яраштирилиб, ажрим ва алимент ундириш бўйича ишлар ҳаракатдан тугатилди. Нурдаўлет Пўлатов ҳам оилавий келишмовчиликлар боис ажрим ёқасига келиб қолган, ҳатто турмуш ўртоғи 3 яшар қизи учун алимент ундириш учун судга даъво аризаси ҳам киритиб улгурган эди. Нурдаулет бугунги қабулга келиб, оиласи билан ярашиш истагини билдирди. 

Олий суд масъуллари икки томон билан мулоқот қилиб, уларни муросага чақирди, яна бир оила сақлаб қолинди. Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари суриштирув ва тергов, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, фуқаролик, паспорт-виза, мол-мулкни олиб қўйиш ва қайтармаслик каби йўналишларга оид 140 та масалани кўриб чиқди, уларнинг 53 таси жойида ҳал қилинди. Оролбўйида “Инсон қадри учун” ғояси асосида суд-ҳуқуқ соҳаси бўйича ташкил қилинган оммавий қабулларда ишчи гуруҳи вакиллари ҳудудларга ҳам чиқиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш борасидаги қатор лойиҳалар ижросини ўрганди. 

Қабулларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши, маҳаллий ҳокимликлар, Адлия вазирлиги, солиқ, божхона, Миллий гвардия бошқармалари масъуллари ҳам 307 та масаланинг қарийб 100 тасини жойида ҳал қилди, аҳолига давлат хизматлари кўрсатилди, бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил қилинди. Уч кунлик мулоқотларда 1 минг 116 та масала кўриб чиқилиб, уларнинг 404 таси жойида ҳал қилинди, 237 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди, 475 та мурожаат бўйича эса аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, уларнинг ижроси Президент Халқ қабулхоналари томонидан назоратга олинди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар