2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Давлат хизматлари кўрсатишда қандай енгилликлар яратилмоқда?

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 апрелдаги давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантиришга қаратилган фармони билан фуқароларга ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида қандай енгилликлар яратилмоқда?

Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева шу ҳақда маълумот берди:

– 2022 йил 1 августдан бошлаб Mobile-ID тизими фойдаланувчилари электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан фойдаланиши мумкин.

2022 йил 1 августдан бошлаб Mobile-ID тизими “электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялаш имконини беради. 

Шахсни Mobile-ID тизими ёрдамида идентификациялаш ДХМ ёки нотариал идора томонидан ёхуд ЯИДХП (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) мобил иловаси орқали амалга оширилади. 

Бевосита марказлар ёки нотариал идора орқали фуқароларни Mobile-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабргача тўлов ундирилмасдан, 2023 йил 1 январдан БҲМнинг 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади. 

Фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар Mobile-ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига sms-хабар шаклида юборилади.

– Фармон билан шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш соҳасида ҳам ўзгаришлар бўлаётгани айтилмоқда. Бу қандай ўзгаришлар?

– 2022 йил 1 августдан бошлаб, давлат органлари томонидан шахсга доир маълумотлар “электрон ҳукумат” тизими орқали сўраб олинганда шахсга доир маълумотлар субъектининг ЯИДХПдаги шахсий кабинети ёки Mobile-ID тизими орқали идентификациядан ўтган мобил телефон рақамига бу ҳақида хабарнома юборилади. Бундан давлат сири ва қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш чекланган маълумотларни ўз ичига олган ҳолатлар мустасно, албатта.  

Хўжалик бирлашмалари, давлат ташкилотлари ва муассасалари, “электрон ҳукумат” тизимидан фойдаланишга рухсат берилган нодавлат ташкилотлар томонидан ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишда шахсга доир маълумотлар унинг субъекти розилиги билан “электрон ҳукумат” тизими орқали тақдим этилади.

Бунда, маълумотлар тегишли ташкилотга шахсга доир маълумотлар субъектининг ЯИДХПдаги шахсий кабинети ёки Mobile-ID тизими орқали идентификациядан ўтган мобил телефон рақамидан тасдиқ олингандан сўнг “электрон ҳукумат” тизими орқали тақдим этилади.

– Адлия вазирлиги зиммасига аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатишнинг келгуси беш йилликдаги устувор йўналишларини амалга ошириш белгилаб берилди. Бу қандай йўналишлар?

– Адлия вазирлиги келгуси беш йилликда “фуқаро эътибор марказида” (citizen – centric service) тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини модернизация қилади. 

Аҳолининг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш даражасини кескин ошириш ҳамда иш юритишни “қоғозсиз” тамойил асосида олиб бориш йўлга қўйилади.

Бизнес жараёнларини модернизациялаш усуллари (business process reengineering) асосида ҳар бир давлат хизматини мақбуллаштириш, “бир дарча” тамойилини амалиётга тўлиқ татбиқ этиш, давлат хизматларининг янги турларини йўлга қўйиш ҳамда ўз аҳамиятини йўқотган давлат хизматларини бирлаштириш ёки бекор қилиш чоралари кўрилади. 

Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда инклюзив муҳит яратилади. Давлат органларининг ташаббуси асосида проактив давлат хизматлари ҳамда битта сўров бўйича ўзаро боғлиқ композит давлат хизматлари кўрсатиш амалиёти кенгайтирилади. 

Ўзига ўзи хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш кўникмалари ошириб борилади. 

– Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлардан 35 турдаги ҳужжатлар ҳамда маълумотлар талаб қилиш бекор қилинмоқда. Бу қанчалик аҳамиятли? 

– Коммунал ташкилотларга аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишда 35 турдаги маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади. Эндиликда улар “электрон ҳукумат” тизимдан олинади. Бу турли ортиқча оворагарчиликка чек қўйиб, бюрократиянинг олдини олишга хизмат қилади. 

Шунингдек, фармон билан давлат хизматлари кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришнинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган миллий стратегияси ва “йўл харитаси” тасдиқланди. Унга асосан 2022-2023 йилларда 100 дан ортиқ давлат хизматлари рақамлаштирилади ва уларни ЯИДХП орқали ҳамда давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиш йўлга қўйилади. 

Хусусан, 6 турдаги, яъни тиббий, фармацевтика, архитектура-шаҳарсозлик, солиқ, меҳнат, заргарлик буюмлари фаолиятига тегишли  лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш учун амалда мавжуд бўлган 17 та бюрократик талаб бекор қилинди.

38 турдаги давлат хизматларидан ЯИДХПда электрон рақамли имзосиз фойдаланишга рухсат берилди. 8 та вазирлик ва идоранинг электрон тизимлари “электрон ҳукумат” тизимига интеграция қилиниши белгиланди. Бунинг натижасида аҳоли ва тадбиркорларнинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти янада кенгаяди. 

Маъмурий ҳуқуқбузарликни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган 21 та давлат органининг ахборот тизимлари ягона биллинг тизимига интеграция қилиниши белгиланди. Натижада жарималарни электрон тўлаш ва натижаларидан хабардор бўлиш имконияти яратилади.

 Бундан ташқари, 2022 йил 1 июндан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда ўтказиладиган кириш тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

Марказларда аҳоли ва тадбиркорларга электрон давлат хизматларидан фойдаланиш учун ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи жойлар ташкил этилади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар