
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Касби тумани ҳокимлиги биносида фуқароларнинг сайёр қабулини ўтказди.
Унда Қашқадарё вилоятининг Касби, Косон, Муборак ва бошқа туманларидан келган фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди.
Мурожаатларда асосан уй-жой ва иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, ичимлик суви муаммосини ҳал қилиш, ҳудудни ободонлаштириш, стадион қурилишига оид масалалар кўтарилди. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти, ернинг талон-торож қилиниши ва солиқ тўлови билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратилди.
Вилоят ва тегишли туманлар ҳокимликлари мутасаддиларига мурожаатларни жойида ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди. Айрим мурожаатлар тегишлилиги бўйича прокуратура ва суд идораларига тақдим қилинди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |