2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳолининг эҳтиёжманд тоифасини иш билан таъминлаш борасидаги ишлар парламент назоратида

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари Сурхондарё вилоятида бўлиб, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги вазифалар ижросини ўрганмоқда.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг биринчи чорагида Сурхондарё вилоятида худудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш йўналишида 437 та лойиҳада 1157 та янги иш ўрни, янги кичик корхоналар ва микрофирмалар ташкил этиш йўналишида 73 та лойиҳада 106 та янги иш ўрни яратилган. Жумладан, Музрабод туманида 10 та ҳудудий инвестиция лойиҳа доирасида 89 та янги иш ўрни ташкил этилган.  

Хусусан, ишчи гуруҳ аъзолари Музрабод туманида янги ташкил этилган “Karvon afsona MS” МЧЖда бўлиб, корхона фаолияти, яратилган янги иш ўринларининг банд этилганлигини ўрганишди. Жамият замонавий умумий овқатланиш ва техник хизмат кўрсатишга ихтисослашган бўлиб, унда 20 та янги иш ўрни ташкил этилган. Бугунги кунда 12 та доимий, 4 та мавсумий янги ишчи ходимлар бандлиги таъминланган.  

Ишчи гуруҳ аъзолари шунингдек, Жарқўрғон туманида ҳам ўрганишларни олиб борди. Соҳада эришилган ютуқлар эътироф этилиб, аниқланган камчиликлар танқид остига олинди. Хусусан, туманда инвестиция лойиҳаларнинг 2021 йилдаги ижроси кўрилганда режадаги 2 та лойиҳа муддатида бажарилмаган. Натижада, 75 та иш ўрни ташкил этилмай қолган. Ечим сифатида уларнинг муддати 2022 йилга узайтирган. Бу каби муаммоларни ўз вақтида ижро қилиш, аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича депутатлар томонидан керакли таклиф ва тавсиялар берилди.

Таъкидлаш жоиз, вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 2022 йил биринчи чорагида 387 нафар фуқарога субсидиялар ажратилган. Маблағлардан самарали фойдаланиш ҳолатини мониторинг қилиш мақсадида Ишчи гуруҳ аъзолари Жарқўрғон туманидаги маҳаллаларда бўлиб, субсидия олган фуқаролар — Фируза Абдурасулова, Гулчеҳра Аллабердиевалар билан суҳбатда бўлишди. Маълум бўлшича, уларнинг бири иссиқхонада бодринг етиштириб даромад топаётган бўлса, иккинчиси тикувчилик билан шуғулланиб рўзғорига қўшимча маблағ олиб кирмоқда.  

Ишчи гуруҳ аъзолари ўрганишлар жараёнида маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар фаоли томонидан ишсиз аҳолини банд қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишди. Вилоятда касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун ажратилган грант маблағлари ҳисобидан 2346 нафар фуқаро касбга ўқитилиб, уларнинг бандлиги таъминланган.  

Бугунги кунда иш ўринлари ташкил этиш, аҳолини банд қилиш йўналишида салмоқли бюджет маблағлари ажратилмоқда. Ушбу маблағлар ва яратилган имкониятлардан тўғри, оқилона ва мақсадли фойдаланган ҳолда янги иш ўринлари яратиш ва аҳолини ижтимоий ҳимояси борасидаги ишларни тизимли ташкил этиш лозим. Шу маънода, ўрганиш давомида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.  
Ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятида ўз ишини давом эттирмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар