2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Эркин Йўлдошев: Ижтимоий аҳамиятга эга объектлар қурилиши назоратда

Ижтимоий аҳамиятга эга объектлар, жумладан ободонлаштириш, йўл қурилиши каби кўплаб соҳаларда бюджет маблағлари талон-торож қилиш ҳолатлари кўплаб учраган.

Эндиликда ушбу соҳада Республика штаби ташкил этилди. Мазкур штабга Бош прокурор ўринбосари раҳбарлик қилмоқда.

2022 йилга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг ижроси бўйича мазкур штаб ва унинг бўғинлари назоратни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси Эркин Йўлдошев назорат натижалари ҳақида қуйидагиларни маълум қилди:

- Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил этилган Республика штаби ҳамда вилоят ва туман - шаҳар прокурорлари раҳбарлигида ҳудудий штаблар фаолияти тўлиқ йўлга қўйилди.

Штаблар томонидан дастурлар ижроси учун масъуллар, шу жумладан, буюртмачи, лойиҳачи, эксперт ва пудратчиларга асосий
талаблар тушунтирилди. Қонун бузилишига йўл қўймаслик юзасидан 2 минг нафарга яқин мансабдор расман огоҳлантирилди.

Штабларга жалб этилган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, вазирлик ва идораларнинг 5 мингдан ортиқ ходимлари Бош прокуратура Академиясининг махсус ўқув курсларида ўқитилди.

Прокуратура органларида жорий этилган “Бюджет назорати” электрон дастурини Қурилиш ва Молия вазирликларининг тегишли тизимлари билан интеграция қилиш орқали барча объектлар бўйича “туман – вилоят – республика” даражасида онлайн мониторинг йўлга қўйилди.

Бунда объектнинг лойиҳасини ишлаб чиқишдан бошлаб, у фойдаланишга топширилгунга қадар бўлган барча жараёнлар штаблар кузатувида бўлади.

Интернетда очилган махсус канал ва штабларда ишга туширилган “очиқ телефон” орқали кенг жамоатчилик учун дастурлар ижросининг боришини муҳокама қилиш имкони яратилди. Бинобарин, ҳар бир фуқаро дастур доирасидаги объектлар билан танишиши ва улардаги камчиликлар, нуқсонлар ҳақида фотоматериалларни илова қилган ҳолда штабларга хабар бериши мумкин.

Пудратчи ташкилотларнинг рейтингини юритиш ва тендер савдолари ўтказишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари ижросини ўрганиш натижасида 5 мингдан ортиқ пудратчининг салоҳияти нохолис баҳоланаётгани, оқибатда уларнинг рейтинг кўрсаткичлари нотўғри шакллангани аниқланди.

Штабларнинг бу каби тизимли камчиликлар омилларини бартараф этишга қаратилган таклифлар асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги қарори билан 20 дан ортиқ баҳолаш мезонлари бекор қилинди. Рейтинг кўрсаткичларини 16 та ташкилотнинг интеграциялашган маълумотлар базалари орқали адолатли шакллантириш тартиби жорий этилди.

Чуқур ўрганишлар асосида 20 мингдан зиёд тажрибали ва салоҳиятли пудратчи саралаб олинди.

Жорий йилдан бошлаб пудратчини танлаш жараёнида харид комиссиясининг иштироки илк маротаба тўлиқ бекор қилинди. Бошқа давлатлар амалиётида кузатилмаган бундай тартиб инсон омилини мутлақо истисно этади. Эндиликда давлат объектларини қурадиган пудратчилар “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги платформа орқали электрон тарзда аниқланади.

Жорий йилги дастур доирасида бюджетдан ажратиладиган 23,7 триллион сўм маблағнинг мақсадли сарфланиши ва ишларнинг сифатли бажарилиши юзасидан назорат ўрнатилди. Манзилли рўйхати аниқ бўлган 1 минг 728 лойиҳанинг ҳар бири мониторингга олинди.

Дастурдаги олдинги йиллардан ўтган 453 объект жойига чиққан ҳолда бирма - бир ўрганилиб, улардаги ишларни якунлаш юзасидан тармоқ жадваллари тасдиқланди. Уларнинг ҳар бирига кузатув камералари ўрнатилди ва прокуратура ходимлари бириктирилди.

Жорий йилда янгидан бошланувчи 1 минг 111 объектнинг лойиҳа - смета ҳужжатлари ҳам ишлаб чиқилди. Уларнинг 999 таси давлат ва 669 таси комплекс экспертизадан ўтказилди, 813 таси тендер савдоларига қўйилди.

Дастур ижроси бўйича мутасаддилар фаолиятини самарали мувофиқлаштириб бориш мақсадида Республика штаби раҳбари бошчилигидаги гуруҳ ҳар бир ҳудудда ҳақиқий ҳолатни ўрганмоқда.

Ҳозирга қадар Тошкент, Сирдарё, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ўтказилган ўрганишларда аниқланган муаммоларни ҳал этиш, жумладан, объектларда сифатли маҳаллий қурилиш материалларини ишлатиш, лойиҳаларни оптималлаштириш ҳамда янги технологиялардан фойдаланиш чоралари кўрилди.

Жойлардаги вазият вилоят ҳокимлари ва бевосита ижрочилар иштирокида муҳокама қилиниб, вазифасини лозим даражада бажармаган 60 нафардан ортиқ масъуллар интизомий жавобгарликка тортилди.

Ўз навбатида, Республика штаби ташаббуси билан ҳудудларда ҳафтанинг бир куни “Қурилиш куни” сифатида белгиланиб, вилоят ҳокимлари объектлар кесимида ишларнинг боришини муҳокама этмоқда. Камчиликларни бартараф этиш бўйича штаблар ҳамкорлигида тезкор чоралар кўрилмоқда.

Дастурлар ижроси юзасидан назорат самарадорлигини оширишга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар